https://sputniknews.uz/20240825/erkin-kurash-ulugbek-rashidov-jahon-chempionat-oltin-45363233.html
Эркин кураш: Улуғбек Рашидов жаҳон чемпионатида олтин медалга эга чиқди
Эркин кураш: Улуғбек Рашидов жаҳон чемпионатида олтин медалга эга чиқди
Sputnik Ўзбекистон
Спортчи Иорданияда ўтаётган U17 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионати совриндорига айланди.
2024-08-25T09:43+0500
2024-08-25T09:43+0500
2024-08-25T09:43+0500
спорт
ўзбекистон
иордания
кураш
олтин медаль
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/19/45363450_0:0:977:551_1920x0_80_0_0_f8aefb7315c57c9cd94706de65bce5a2.jpg
TOШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Ўзбекистонлик эркин курашчи Улуғбек Рашидов (-48 кг) Амман шаҳрида ўтаётган U17 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди, дея хабар берди Миллий олипмия қўмитаси. Улуғбек Рашидов барча беллашувларда яққол устунлик билан рақибларини мағлуб этиб, финалда эронлик Амираббос Ализодани муддатидан аввал таслим қилди. Шунингдек, яна икки нафар ўзбекистонлик курашчи эртага бронза медали учун куч синашади. Ўтиш босқичи: Эслатиб ўтамиз, спорт курашлари бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Иордания мезбонлик қилаётган U17 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатида юнон-рум курашчилар Ҳусниддин Абдукаримов кумуш медални қўлга киритган бўлса, Сардор Холмурзаев, Умиджон Каромов, Фарруҳ Йўлдошев, Беҳрузбек Валиев, Фахрикамол Комилжонов бронза медали билан тақдирланди.
ўзбекистон
иордания
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/19/45363450_94:0:897:602_1920x0_80_0_0_9ff1f26e65fbf3344c4c49543c3e279f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иордания u17 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионати улуғбек рашидов эркин кураш
иордания u17 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионати улуғбек рашидов эркин кураш
Эркин кураш: Улуғбек Рашидов жаҳон чемпионатида олтин медалга эга чиқди
Спортчи Иорданияда ўтаётган U17 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионати совриндорига айланди.
TOШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Ўзбекистонлик эркин курашчи Улуғбек Рашидов (-48 кг) Амман шаҳрида ўтаётган U17 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди, дея хабар берди
Миллий олипмия қўмитаси. Улуғбек Рашидов барча беллашувларда яққол устунлик билан рақибларини мағлуб этиб, финалда эронлик Амираббос Ализодани муддатидан аввал таслим қилди.
Шунингдек, яна икки нафар ўзбекистонлик курашчи эртага бронза медали учун куч синашади.
-51 кг: Озодбек Алижонов - Ашот Гюлназарян (Арманистон);
-92 кг: Асадбек Эркинжонов - Майклжит Сингҳ (Канада).
Эслатиб ўтамиз, спорт курашлари бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Иордания мезбонлик қилаётган U17 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатида юнон-рум курашчилар Ҳусниддин Абдукаримов кумуш медални қўлга киритган бўлса, Сардор Холмурзаев, Умиджон Каромов, Фарруҳ Йўлдошев, Беҳрузбек Валиев, Фахрикамол Комилжонов бронза медали билан тақдирланди.