ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) давлатларининг Иордания билан эркин савдо шартномасини тузишдан манфаатдорлиги масаласини кўриб чиқади. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар берди.
ЕИК савдо вазири Андрей Слепнёв ва Иорданиянинг Россиядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Холид Шавабка ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда Иордания томони ЕОИИ билан савдо ва инвестициялар соҳасида ҳамкорликни кучайтиришдан, шунингдек, эркин савдо шартномасини тузишдан манфаатдор эканлигини маълум қилди.
ЕЭК проработает вопрос заинтересованности стран ЕАЭС в заключении соглашения о свободной торговле с Иорданией
© ЕЭК
“Хоҳишингиз учун катта раҳмат. Биз барча мамлакатларимиз билан бу масалани имкон қадар тезроқ ҳал қилиш учун барча саъй-ҳаракатларни қиламиз ва қабул қилинган қарор ҳақида Иорданияни хабардор қиламиз”, - деди Слепнёв.
Бундан ташқари, 2017 йилда ЕИК ва Иордания Ҳошимийлар Қироллиги ҳукумати ўртасида тузилган амалдаги ҳамкорлик меморандуми доирасидаги ишларни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди. Шу билан бирга, Иордания томонининг тегишли алоқаларни фаоллаштириш ташаббуси қўллаб-қувватланди.