Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИ гилам ишлаб чиқарувчилар учун импорт божи муддатини узайтирди

© Sputnik / Бахром ХатамовПроцесс вышивки ручного ковра
Процесс вышивки ручного ковра - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.03.2025
Oбуна бўлиш
ЕИК: амалга оширилаётган чора-тадбирлар ишлаб чиқарувчиларга харажатларни камайтириш, рентабеллик ва рақобатбардошликни ошириш ва экспорт ҳажмини ошириш имконини беради.
ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) гилам ишлаб чиқариш учун латексга нол импорт божи муддатини уч йилга узайтирди, деб хабар берди Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) матбуот хизмати.
“Евроосиё иқтисодий комиссияси ҳайъати гилам ишлаб чиқариш учун латекс импорт божхона божининг нол ставкасининг амал қилиш муддатини 2027 йил 31 декабргача узайтириш тўғрисида қарор қабул қилди”, — дейилади хабарда.
Ушбу маҳсулот гиламнинг орқа томонига қўлланиладиган сув дисперсияси бўлиб, у гиламнинг тескари томонига суртилади ва уни эгилмаслигини таъминлаб берувчи қаттиқ ҳолатга келтиришда фойдаланилади.
“Божхона-тарифларни тартибга солиш чора-тадбирлари хомашё мавжудлигини, шунингдек, Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлатларидан гилам ва гилам маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг рентабеллигини оширади, бу эса ички бозорда маҳаллий маҳсулотлар улушини ошириш учун шарт-шароит яратиш имконини беради”, – деди ЕИКнинг божхона, тариф ва тарифдан ташқари тартибга солиш департаменти директори Ваагн Казарян.
Унинг қўшимча қилишича, гилам ишлаб чиқариш учун латексга бўлган талаб ҳозирда фақат импорт қилинадиган маҳсулотлар ҳисобига қондирилмоқда.
Қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб 30 календар кун ўтгандан кейин кучга киради ва 2025 йил 1 январдан бошлаб вужудга келган ҳуқуқий муносабатларга татбиқ этилади.
Маълумот учун, ушбу маҳсулот учун ЕОИИнинг Ягона божхона тарифи божхона қийматининг 5% миқдорида импорт божхона божи ставкасини белгилайди. ЕИК Ҳайъати қарорларига мувофиқ, 2018 йил 23 декабрдан 2024 йил 31 декабргача гилам ишлаб чиқаришда қўлланиладиган латексга нол бож қўлланилди.
Образцы ковров в демонстрационных залах самаркандской фабрики шелковых ковров Худжум. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.01.2025
Ўзбекистон хорижга қиймати 21,8 млн долларга тенг гилам экспорт қилди
Янгиликлар лентаси
0