Ўзбекистон хорижга қиймати 21,8 млн долларга тенг гилам экспорт қилди

© Sputnik / Сергей Пятаков / Медиабанкка ўтишОбразцы ковров в демонстрационных залах самаркандской фабрики шелковых ковров "Худжум".
Образцы ковров в демонстрационных залах самаркандской фабрики шелковых ковров Худжум. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.01.2025
Oбуна бўлиш
Ўзбекистондан энг кўп гиламни Озарбайжон харид қилди.
TOШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Ўзбекистон хорижга қиймати 21,8 млн долларга тенг гилам экспорт қилди, дея хабар берди Статистика агентлиги.
Республика 2024 йилнинг январь-ноябрь ойларида хорижга қиймати 21,8 млн долларга тенг бўлган 7 323 минг кв.м гилам экспорт қилган.
Ўзбекистон 11 ойида энг кўп гилам экспорт қилган давлатлар:
Озарбайжон — 2 103 минг кв.м;
Қирғизистон — 1 991 минг кв.м;
Афғонистон — 1 226 минг кв.м;
Россия — 989 минг кв.м;
Қозоғистон — 649 минг кв.м;
Бошқа давлатлар — 365 минг кв.м.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган гиламларнинг асосий харидорлари қўшни давлатлар бўлган. Унда Қирғизистон 10 миллион долларлик гилам харид қилган. Иккинчи ўринда Тожикситон - 5,3 млн долларлик. Кейинги ўринларда Россия ($2,5 млн), Озарбайжон ($2,2 млн) ва Афғонистон ($1,7 млн).
Янгиликлар лентаси
0