Маданият вазирлиги Россотрудничество билан ҳамкорликни ривожлантирмоқчи

Томонлар қўшма лойиҳалар, таълим, кино соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков Россиянинг МДҲ ишлари, хорижда яшовчи ватандошлар ва халқаро ҳамкорлик бўйича федерал агентлиги (Россотрудничество) раҳбари Евгений Примаков билан учрашди, дея хабар берди вазирлик матбуот хизмати.
Маданият вазири Озодбек Назарбеков Россотрудничество раҳбари Евгений Примаков билан учрашди

“Учрашувда икки томонлама ҳамкорлик, хусусан, икки давлат театрларининг ўзаро гастрол сафарларини ташкил этиш, Маданият вазирлиги ва Агентлик ҳамкорлигида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, таълим, кино соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди”, — дейилади хабарда.

Назарбеков икки мамлакатнинг маданий соҳадаги ҳамкорлигини юқори баҳолаб, 2024 йилнинг ноябрь ойида Москвада ташкил этилган "Ўзбекистон маданияти ва санъати кунлари" тадбирларини мисол келтирди.
Маданият вазири Озодбек Назарбеков Россотрудничество раҳбари Евгений Примаков билан учрашди
Қайд этилишича, учрашув давомида қайд этилган масалаларга ваколат доирасида ижобий ечим топиш ҳамда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олинди.
Ўзбекистон ва Россия уруш фахрийларини тиббий кўрикдан ўтказади
Матбуот маркази
Россиянинг янги таълим дастурлари Ўзбекистон ёшларини қизиқтира олади