Мирзиёев Ўзбекистон халқини Наврўз билан табриклади

"Янги Ўзбекистон" боғида Наврўз умумхалқ байрами шодиёнаси бўлиб ўтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 мар – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида "Янги Ўзбекистон" боғида Наврўз умумхалқ байрами шодиёнаси бўлиб ўтмоқда. Унда давлат раҳбари нутқ сўзлаб, Ўзбекистон халқини айём билан табриклади.
1 / 5

Мирзиёев иштирокида "Янги Ўзбекистон" боғида Наврўз умумхалқ байрами шодиёнаси

2 / 5

Мирзиёев иштирокида "Янги Ўзбекистон" боғида Наврўз умумхалқ байрами шодиёнаси

3 / 5

Мирзиёев иштирокида "Янги Ўзбекистон" боғида Наврўз умумхалқ байрами шодиёнаси

4 / 5

Мирзиёев иштирокида "Янги Ўзбекистон" боғида Наврўз умумхалқ байрами шодиёнаси

5 / 5

Мирзиёев иштирокида "Янги Ўзбекистон" боғида Наврўз умумхалқ байрами шодиёнаси

Мирзиёевнинг сўзларига кўра, Наврўз азалдан халқнинг миллий ва умумбашарий қадриятларга, дунёвий давлат тамойилларига, бағрикенглик, чин дўстлик ва ҳамкорлик ғояларига содиқлигининг яққол рамзидир.
Наврўз Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан халқаро байрам сифатида эътироф этилгани алоҳида мамнуният бағишлайди.
Наврўзи олам ҳозирги кунда барча элу элатларни, жумладан, Марказий Осиё халқларини янада жипслаштирмоқда.
“Бугунги имкониятдан фойдаланиб, бепоён минтақамизда яшаётган жамики соф ниятли инсонларни эл-юртимиз номидан қизғин табриклайман.Том маънода дўстлик, қардошлик ва ҳамкорлик маконига айланаётган минтақамиз ҳамиша тинч бўлсин, ҳамиша гуллаб-яшнасин!”, - деди Ўзбекистон раҳбари.
Мирзиёев шу ой охирида Хўжанд шаҳрида Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон етакчиларининг уч томонлама учрашуви ёшлар ва халқларни жипслаштиришда яна бир амалий қадам бўлишига ишонч билдирди..
Давлат раҳбари ҳар бир хонадонга, бутун юртга тинчлик, бахту саодат ва файзу барака тилади.
Президент табригининг тўлиқ матни билан қуйида танишиш мумкин.
Мирзиёев март охирида Тожикистонга боради