Мирзиёев Ўзбекистон халқини Наврўз билан табриклади
Мирзиёев Ўзбекистон халқини Наврўз билан табриклади
Sputnik Ўзбекистон
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида "Янги Ўзбекистон" боғида Наврўз умумхалқ байрами шодиёнаси бўлиб ўтмоқда. Унда давлат раҳбари нутқ сўзлаб, Ўзбекистон халқини айём билан табриклади.
ТОШКЕНТ, 21 мар – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида "Янги Ўзбекистон" боғида Наврўз умумхалқ байрами шодиёнаси бўлиб ўтмоқда. Унда давлат раҳбари нутқ сўзлаб, Ўзбекистон халқини айём билан табриклади.Мирзиёевнинг сўзларига кўра, Наврўз азалдан халқнинг миллий ва умумбашарий қадриятларга, дунёвий давлат тамойилларига, бағрикенглик, чин дўстлик ва ҳамкорлик ғояларига содиқлигининг яққол рамзидир.Наврўз Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан халқаро байрам сифатида эътироф этилгани алоҳида мамнуният бағишлайди.Наврўзи олам ҳозирги кунда барча элу элатларни, жумладан, Марказий Осиё халқларини янада жипслаштирмоқда.Мирзиёев шу ой охирида Хўжанд шаҳрида Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон етакчиларининг уч томонлама учрашуви ёшлар ва халқларни жипслаштиришда яна бир амалий қадам бўлишига ишонч билдирди..Давлат раҳбари ҳар бир хонадонга, бутун юртга тинчлик, бахту саодат ва файзу барака тилади.Президент табригининг тўлиқ матни билан қуйида танишиш мумкин.
"Янги Ўзбекистон" боғида Наврўз умумхалқ байрами шодиёнаси бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 21 мар – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида "Янги Ўзбекистон" боғида Наврўз умумхалқ байрами шодиёнаси бўлиб ўтмоқда. Унда давлат раҳбари нутқ сўзлаб, Ўзбекистон халқини айём билан табриклади.
Мирзиёевнинг сўзларига кўра, Наврўз азалдан халқнинг миллий ва умумбашарий қадриятларга, дунёвий давлат тамойилларига, бағрикенглик, чин дўстлик ва ҳамкорлик ғояларига содиқлигининг яққол рамзидир.
Наврўз Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан халқаро байрам сифатида эътироф этилгани алоҳида мамнуният бағишлайди.
Наврўзи олам ҳозирги кунда барча элу элатларни, жумладан, Марказий Осиё халқларини янада жипслаштирмоқда.
Мирзиёев шу ой охирида Хўжанд шаҳрида Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон етакчиларининг уч томонлама учрашуви ёшлар ва халқларни жипслаштиришда яна бир амалий қадам бўлишига ишонч билдирди..
Давлат раҳбари ҳар бир хонадонга, бутун юртга тинчлик, бахту саодат ва файзу барака тилади.
Президент табригининг тўлиқ матни билан қуйида танишиш мумкин.