https://sputniknews.uz/20250318/mirziyoev-mart-tojikiston-48474283.html
Мирзиёев март охирида Тожикистонга боради
Мирзиёев март охирида Тожикистонга боради
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон етакчиси март ойи охирида Тожикистонда бўлажак уч томонлама учрашувда иштирок этади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ўртасидаги телефон орқали мулоқотда сўз борди.
2025-03-18T18:18+0500
2025-03-18T18:18+0500
2025-03-18T18:18+0500
сиёсат
ўзбекистон
тожикистон
шавкат мирзиёев
эмомали раҳмон
телефон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/04/13/43500452_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_4dde84036919c9b8e1d868be65d2623d.jpg
ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Ўзбекистон етакчиси март ойи охирида Тожикистонда бўлажак уч томонлама учрашувда иштирок этади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ўртасидаги телефон орқали мулоқотда сўз борди.Суҳбат аввалида давлат раҳбарлари яқинлашиб келаётган Наврўз байрами муносабати билан бир-бирларини самимий қутлади.Олий даражада қабул қилинган битим ва келишувларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Фаол сиёсий мулоқотни давом эттириш, иқтисодиётнинг устувор тармоқларида кооперация лойиҳаларини, жадал маданий-гуманитар ва ҳудудлараро алмашинув дастурларини қўллаб-қувватлаш ва илгари суриш муҳимлиги қайд этилди.Шунингдек, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаров билан ҳам телефон орқали мулоқот қилди.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ўртасида бўлиб ўтган музокаралар чоғида Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон биргаликда Наврўз байрамини нишонлаши, тадбирда президентлар иштирок этиши маълум қилинган эди.
ўзбекистон
тожикистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/04/13/43500452_77:0:1214:853_1920x0_80_0_0_10e10d5f795ef750ab77f00d15e6fb95.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон етакчиси тожикистон шавкат мирзиёев эмомали раҳмон
ўзбекистон етакчиси тожикистон шавкат мирзиёев эмомали раҳмон
Мирзиёев март охирида Тожикистонга боради
Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон телефон орқали суҳбатлашди.
ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Ўзбекистон етакчиси март ойи охирида Тожикистонда бўлажак уч томонлама учрашувда иштирок этади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ўртасидаги телефон орқали мулоқотда
сўз борди. Суҳбат аввалида давлат раҳбарлари яқинлашиб келаётган Наврўз байрами муносабати билан бир-бирларини самимий қутлади.
Олий даражада қабул қилинган битим ва келишувларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Фаол сиёсий мулоқотни давом эттириш, иқтисодиётнинг устувор тармоқларида кооперация лойиҳаларини, жадал маданий-гуманитар ва ҳудудлараро алмашинув дастурларини қўллаб-қувватлаш ва илгари суриш муҳимлиги қайд этилди.
“Март ойи охирида Тожикистонда бўлажак уч томонлама учрашувга ҳамда жорий йил апрель-май ойларида мамлакатимизда ўтадиган "Марказий Осиё плюс" форматидаги саммитларга тайёргарлик кўриш масалалари кўриб чиқилди”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаров билан ҳам телефон орқали
мулоқот қилди."Ўзбекистон ва Қирғизистон етакчилари бўлажак олий даражадаги уч томонлама учрашувга, шунингдек, Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган "Марказий Осиё - ЕИ" саммити ва Иқлим форумига тайёргарлик кўриш масалаларига алоҳида тўхталдилар", — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ўртасида бўлиб ўтган музокаралар чоғида Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон биргаликда Наврўз байрамини нишонлаши, тадбирда президентлар иштирок этиши маълум қилинган эди.