“Евроосиё тарақкиёт банки Кенгашининг 2024 йилги тегишли баёнида банк устав капиталини қўшимча 925 млн доллари янги аъзо давлатлар учун 20 млн доллар, шу жумладан, Ўзбекистонга 168,4 млн доллар миқдорида тўланилган акцияларни тақсимот қилиб белгиланган. Ўзбекистон Евроосиё тарақкиёт банкига аъзо бўлиб, кириш жараёнида жами 777,8 млн доллар, шундан 168,4 млн доллар тўланадиган ва 609, 4 млн доллар талаб қилиб олишга қадар бўлган акцияларни сотиб олиш кўзда тутилган бўлиб, ушбу акцияларга обуна бўлиш натижасида Ўзбекистоннинг банкдаги улуши дастлабки босқичда 10 фоизни ташкил этади”, — деди сенатор.
Евроосиё тараққиёт банки (ЕОТБ) Евроосиё маконида инвестиция фаолиятини амалга оширувчи халқаро молиявий ташкилотдир. 17 йилдан ортиқ вақт мобайнида ЕОТБ ўз аъзолари бўлган мамлакатларнинг иқтисодий алоқаларини мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга, ҳар томонлама ривожланишига кўмаклашиб келмоқда. ЕОТБнинг устав капитали — 7 млрд. Банк портфелидаги асосий улушни транспорт инфратузилмаси, рақамли тизимлар, яшил энергия, қишлоқ хўжалиги, саноат ва машинасозлик соҳаларида интеграция эффектига эга бўлган лойиҳалар эгаллайди.