Депутатлар Евроосиё тараққиёт банкига қўшилиш тўғрисидаги қонунни қабул қилишди

© Законодательная палата Олий Мажлиса республики УзбекистанЗапрещается приватизация "ботанических садов" и их земель
Запрещается приватизация ботанических садов и их земель - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2025
Oбуна бўлиш
Қуйи палата: қонун лойиҳаси ушбу тузилма имкониятларидан миллий иқтисодиётимизни янада ривожлантириш мақсадида фойдаланишининг ҳуқуқий асосини яратишга қаратилган.
ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Евроосиё тараққиёт банкига (ЕОТБ) қўшилиш тўғрисидаги қонунни учинчи ўқишда қабул қилишди, дея хабар берди қуйи палата матбуот хизмати.
Қайд этилишича, Ўзбекистон инфратузилма, энергетика ва саноат соҳаларини ривожлантиришда узоқ муддатли инвестиция манбаларини диверсификация қилиш, миллий иқтисодиётни ривожлантиришнинг молиялаштириш имкониятларини янада кенгайтиришни мақсад қилган.
“Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисда кўриб чиқилган — “Ўзбекистон Республикасининг Евроосиё тараққиёт банкини таъсис этиш ҳақидаги битимга қўшилиши тўғрисида”ги қонун лойиҳаси яна бир халқаро молия ташкилотига аъзо бўлиб кириш ва ушбу тузилма имкониятларидан миллий иқтисодиётимизни янада ривожлантириш мақсадида фойдаланишининг ҳуқуқий асосини яратишга қаратилган”, — дейилади хабарда.
Айтилишича, 7 миллиард доллар устав капиталига эга Евроосиё тараққиёт банкининг асосий мақсади аъзо давлатларда инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш бўлиб, бу йўналишда банк “яшил иқтисодиёт”, транспорт-логистика, муқобил энегретика, рақамли трансформация, қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги лойиҳаларни молиялаштириш бўйича инвестицион фаолиятни олиб боришга қаратилган.
Бу йўналишда 2016 йилдан то шу кунга қадар банк 15 миллард долларлик молиялаштиришни амалга оширган. Банк аъзо давлатлар миллий валютасида ҳисоб китобларни амалга ошириш тизимини ҳам йўлга қўйган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг ЕОТБга қўшилиши билан боғлиқ ҳуқуқий масалалар 2024 йил охиригача ҳал қилиниши, мамлакат банк капиталининг тахминан 10 фоизини олиши маълум қилинган эди. Банк бошқаруви раисига кўра, 2026 йилгача ЕОТБ инвестицияларининг умумий ҳажми қарийб 11 миллиард долларни ташкил этади.
Маълумот учун, Ўзбекистонни ва Хитойни ЕОТБда кўриш истаги 2018 йилдаёқ билдирилган эди. 2021 йилда Европа тараққиёт банки Ўзбекистон ва ЕОИИ интеграциясининг истиқболлари ва потенциал оқибатлари тўғрисидаги ҳисоботини тақдим этди. Банк таҳлилчилари таъкидлаганидек, республика ҳар йили ЕОИИдан 1,5 миллиард долларгача инфратузилма инвестицияларини жалб қилиш, экспорт ва мигрантлар пул ўтказмалари оқимини ошириш имкониятига эга бўлади.
Николай Подгузов — председатель Правления Евразийского банка развития (ЕАБР). - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.06.2024
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Ўзбекистоннинг ЕОТБга қўшилиши билан боғлиқ масалалар қачон ҳал бўлади — Подгузов жавоби
Евроосиё тараққиёт банки (ЕОТБ)

Евроосиё тараққиёт банки (ЕОТБ) Евроосиё маконида инвестиция фаолиятини амалга оширувчи халқаро молиявий ташкилотдир. 17 йилдан ортиқ вақт мобайнида ЕОТБ ўз аъзолари бўлган мамлакатларнинг иқтисодий алоқаларини мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга, ҳар томонлама ривожланишига кўмаклашиб келмоқда. ЕОТБнинг устав капитали — 7 млрд. Банк портфелидаги асосий улушни транспорт инфратузилмаси, рақамли тизимлар, яшил энергия, қишлоқ хўжалиги, саноат ва машинасозлик соҳаларида интеграция эффектига эга бўлган лойиҳалар эгаллайди.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0