Ўзбекистоннинг ЕОТБга қўшилиши билан боғлиқ масалалар қачон ҳал бўлади — Подгузов жавоби

© Евразийский Банк Развития/DAMIR OTEGENНиколай Подгузов — председатель Правления Евразийского банка развития (ЕАБР).
Николай Подгузов — председатель Правления Евразийского банка развития (ЕАБР). - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.06.2024
Oбуна бўлиш
ЕОТБ бошқаруви раиси: Ўзбекистоннинг банкдаги иштироки тахминан 10 фоизни ташкил қилади.
TOШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Ўзбекистоннинг Евроосиё тараққиёт банки (ЕОТБ)га қўшилиши билан боғлиқ ҳуқуқий масалалар йил охиригача ҳал қилинади, мамлакат банк капиталининг тахминан 10 фоизини олади. Бу ҳақда журналистларга банк раҳбари Николай Подгузов маълум қилди.
Олмаотада Евроосиё тараққиёт банкининг йиллик йиғилиши бўлиб ўтди. Унда сўзга чиққан ЕОТБ бошқаруви раиси Ўзбекистоннинг ЕОТБга аъзо бўлиши билан боғлиқ ҳуқуқий масалалар йил охиригача ҳал қилинишини маълум қилди.
“Айтишим мумкинки, энди Ўзбекистоннинг банкка аъзо бўлиш учун аризаси келиб тушган бўлса, Ўзбекистоннинг банкдаги иштироки тахминан 10 фоизни ташкил қилади. Умид қиламизки, бу йил киришнинг барча қонуний масалалари ҳал қилинади. Бу диверсификация бўлиб, бу, албатта, банкимиздаги иштирокчилар, акциядорлар улушларидаги ўзгаришларга мутаносиб равишда таъсир қилади”, — деди у.
Шунингдек, банк бошқаруви раиси Николай Подгузов 2026 йилгача ЕОТБ инвестицияларининг умумий ҳажми қарийб 11 миллиард долларни ташкил этишини айтди.
Маълумот учун, Ўзбекистонни ва Хитойни ЕОТБда кўриш истаги 2018 йилдаёқ билдирилган эди. 2021 йилда Европа тараққиёт банки Ўзбекистон ва ЕОИИ интеграциясининг истиқболлари ва потенциал оқибатлари тўғрисидаги ҳисоботини тақдим этди. Банк таҳлилчилари таъкидлаганидек, республика ҳар йили ЕОИИдан 1,5 миллиард долларгача инфратузилма инвестицияларини жалб қилиш, экспорт ва мигрантлар пул ўтказмалари оқимини ошириш имкониятига эга бўлади.
Евроосиё тараққиёт банки (ЕОТБ) — Евроосиё маконида инвестиция фаолиятини амалга оширувчи кўп томонлама ривожланиш банки ҳисобланади. 18 йилдан ортиқ вақт мобайнида у ўз аъзолари бўлган мамлакатларнинг иқтисодий алоқаларини мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга, ҳар томонлама ривожланишига кўмаклашиб келмоқда. ЕОТБнинг устав капитали 7 миллиард долларни ташкил этади. ЕОТБ портфелидаги асосий улушни транспорт инфратузилмаси, рақамли тизимлар, яшил энергия, қишлоқ хўжалиги, саноат ва машинасозлик соҳаларида интеграция эффектига эга бўлган лойиҳалар эгаллайди.
Председатель Коллегии ЕЭК Бакытжан Сагинтаев встретился с председателем Правления ЕАБР Николаем Подгузовым - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.03.2024
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕИК ва Евроосиё тараққиёт банки ҳамкорликни кенгайтиради — тафсилотлар
Янгиликлар лентаси
0