https://sputniknews.uz/20240317/eik-evroosiyo-taraqqiyot-banki-hamkorlik-42993626.html
ЕИК ва Евроосиё тараққиёт банки ҳамкорликни кенгайтиради — тафсилотлар
ЕИК ва Евроосиё тараққиёт банки ҳамкорликни кенгайтиради — тафсилотлар
Sputnik Ўзбекистон
Томонлар Евроосиё иқтисодий иттифоқини ривожлантиришнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашишди.
2024-03-17T15:30+0500
2024-03-17T15:30+0500
2024-03-17T15:30+0500
ўзбекистон ва еоии
иқтисод
еоии
банк
субсидия
инвестиция
кредит
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/03/11/42990912_0:0:1401:789_1920x0_80_0_0_c6164f9c8ef4db88a7e61b3c81c4ce46.jpg
ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Евроосиё Иқтисодий Комиссияси ва Евроосиё тараққиёт банки ҳамкорликни оширади, дея хабар берди ЕИК матбуот хизмати.Ҳамкорликни кенгайтириш ҳақида Евроосиё иқтисодий комиссияси бошқаруви раиси Бакитжан Сагинтаев ва Евроосиё тараққиёт банки бошқаруви раиси Николай Подгузов ўртасидаги учрашувда сўз борди.Сагинтаевнинг сўзларига кўра, ЕОИИ интеграция лойиҳалари улкан салоҳиятга эга. Шунга кўра, улар зарур инвестициялар билан қўллаб-қувватланиши керак.Ўз навбатида, Николай Подгузов банк ва ЕИК кенгаши ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик бўйича бир қатор таклифлар билдирди.Маълумот учун, 2013 йил 12 ноябрда ЕИК ва Евроосиё тараққиёт банки ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланган.
Sputnik Ўзбекистон
 info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
    2024
Sputnik Ўзбекистон
 info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
    Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
 info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
    Sputnik Ўзбекистон
 info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
    евроосиё иқтисодий комиссияси евроосиё тараққиёт банки
евроосиё иқтисодий комиссияси евроосиё тараққиёт банки
ЕИК ва Евроосиё тараққиёт банки ҳамкорликни кенгайтиради — тафсилотлар
Томонлар Евроосиё иқтисодий иттифоқини ривожлантиришнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашишди.
ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Евроосиё Иқтисодий Комиссияси ва Евроосиё тараққиёт банки ҳамкорликни оширади, дея хабар берди ЕИК 
матбуот хизмати. Ҳамкорликни кенгайтириш ҳақида Евроосиё иқтисодий комиссияси бошқаруви раиси Бакитжан Сагинтаев ва Евроосиё тараққиёт банки бошқаруви раиси Николай Подгузов ўртасидаги учрашувда сўз борди.
“Саноат кооперациясини қўллаб-қувватлашнинг янги механизмини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилди – кредит бўйича фоиз ставкаларининг бир қисмини комиссия бюджетидан субсидиялаш, шунингдек, янги геосиёсий воқеликлар шароитида Евроосиё “бешлиги” мамлакатлари ўртасида транспорт-логистика йўналишларининг янги йўналишларини қуриш ва савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш”, — дейилади хабарда.
Сагинтаевнинг сўзларига кўра, ЕОИИ интеграция лойиҳалари улкан салоҳиятга эга. Шунга кўра, улар зарур инвестициялар билан қўллаб-қувватланиши керак.
“Евроосиё тараққиёт банкига аъзо давлатларнинг бозор иқтисодиётини ривожлантиришга, уларнинг барқарор иқтисодий ўсишига ва савдо-иқтисодий муносабатларни кенгайтиришга кўмаклашувчи институт сифатида ўзининг инвестиция фаолиятини кенгайтириш орқали ЕОИИ доирасида илғор лойиҳаларни рағбатлантиришга ёрдам бериши мумкин”, — дейилади хабарда
Ўз навбатида, Николай Подгузов банк ва ЕИК кенгаши ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик бўйича бир қатор таклифлар билдирди.
Маълумот учун, 2013 йил 12 ноябрда ЕИК ва Евроосиё тараққиёт банки ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланган.