Шавкат Мирзиёев Вячеслав Володинни қабул қилди

Россия вакили билан савдо--иқтисодиёт, миграция ва маданият соҳасидаги масалалар муҳокама қилинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Шавкат Мирзиёев 14 март куни Россия Давлат думаси раиси Вячеслав Володинни қабул қилди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари кўриб чиқилди.
Хусусан, Россия президентининг 2024 йилги ташрифи чоғида эришилган келишувларнинг амалга оширилишини назорат қилиш мақсадида, парламентлараро ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик, меҳнат миграцияси ва маданий-гуманитар алмашинув масалалари муҳокама қилинди.
Исмоилов Россия Давлат думаси раиси билан учрашди — муҳокама этилган масалалар