Исмоилов Россия Давлат думаси раиси билан учрашди — муҳокама этилган масалалар

© Государственная Дума Федерального Собрания Российской Федерации Состоялась встреча Председателя ГД со Спикером Законодательной палаты Олий Мажлиса Республики Узбекистан Нуриддином Исмоиловым
Состоялась встреча Председателя ГД со Спикером Законодательной палаты Олий Мажлиса Республики Узбекистан Нуриддином Исмоиловым  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.03.2025
Oбуна бўлиш
Парламентлараро форумлар, партиялар ва фракциялараро мулоқотлар ўтказиш бўйича фикрлар алмашилиб, ҳамкорликни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари белгилаб олинди.
ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов Россия Федерал Мажлиси Давлат думаси раиси Вячеслав Володин бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашди. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар берди.
Меҳмонларга янги таҳрирдаги Конституция ва “Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, Қонунчилик палатасининг таркибий тузилиши, унинг қонун ижодкорлиги йўналишидаги фаолияти, палатанинг қўмиталари, комиссияларининг асосий вазифалари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Володин самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг сўнгги йилларда тобора кенгайиши ва мустаҳкамланиши, турли соҳалардаги серқирра ҳамкорликнинг ривожланишида кузатилаётган барқарор ижобий тенденцияни қайд этди.
© Законодательная палата Олий МажлисаМежпарламентское сотрудничество будет развиваться и дальше
Межпарламентское сотрудничество будет развиваться и дальше - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.03.2025
Межпарламентское сотрудничество будет развиваться и дальше
Шунингдек, ўзаро муносабатлар жадал ривожланаётгани, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги муносабатлар янги форматга эга бўлгани, ҳамкорликнинг барча йўналишларида ўзаро алоқалар фаоллашиб, кўп томонлама мулоқотлар мустаҳкамланиб бораётгани эътироф этилди.
Володин Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолаб, Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган минтақавий алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган конструктив ва очиқ ташқи сиёсат таҳсинга сазоворлигини билдирди.
Икки томонлама алоқаларни ривожлантиришда муҳим омил бўлган парламентлараро ҳамкорликни янада кенгайтириш ва сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш ҳар томонлама фойдали эканлиги қайд этилди. Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси билан Россия Федерал Мажлиси Давлат думасининг ҳамкорлик бўйича парламентлараро комиссияси фаолиятини такомиллаштириш зарурлиги таъкидланди.
© Законодательная палата Олий МажлисаМежпарламентское сотрудничество будет развиваться и дальше
Межпарламентское сотрудничество будет развиваться и дальше - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.03.2025
Межпарламентское сотрудничество будет развиваться и дальше
Мулоқот давомида парламентлараро форумлар, партиялар ва фракциялараро мулоқотлар ўтказиш бўйича фикрлар алмашилиб, ҳамкорликни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари белгилаб олинди.
Председатель Госудумы РФ Вячеслав Володин прибыл в Ташкент - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.03.2025
Россия Давлат думаси раиси Вячеслав Володин Тошкентга келди
Янгиликлар лентаси
0