Тошкентда Диёра Келдиёрова дзюдо спорт клуби фаолиятини бошлади

Тадбирда сўз олган расмийлар Ўзбекистонда дзюдо ривожи алоҳида босқичга кўтарилаётганини таъкидлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. Тошкентда Диёра Келдиёрова дзюдо спорт клуби фаолиятини бошлади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Пойтахтдаги 17-умумтаълим мактабида Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони Диёра Келдиёрова дзюдо спорт клуби залининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Халқаро дзюдо федерацияси, Спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари, мамлакат дзюдо федерацияси раҳбарияти иштирок этди.
Начал свою деятельность спортивный клуб по дзюдо Диёры Келдиёровой
Начал свою деятельность спортивный клуб по дзюдо Диёры Келдиёровой
“Тадбир дзюдо оиласи учун ўзига хос байрамга айланди”, - дейилади хабарда.
Начал свою деятельность спортивный клуб по дзюдо Диёры Келдиёровой
Тадбирда сўз олган расмийлар Ўзбекистонда дзюдо ривожи алоҳида босқичга кўтарилаётганини таъкидлади. Ушбу дзюдо зал келгусида Диёра Келдиёрова сингари чемпионларни кашф этишини тилашди.
Олимпиададаги рекорд, жаҳон чемпионлари: Ўзбекистон спортчиларининг 2024 йилдаги ютуқлари