Олимпиададаги рекорд, жаҳон чемпионлари: Ўзбекистон спортчиларининг 2024 йилдаги ютуқлари
17:44 03.01.2025 (янгиланди: 18:25 03.01.2025)
© НОКЯркая фотогалерея с торжественной церемонии закрытия XXXIII летних Олимпийских игр Париж-2024
© НОК
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Бу йил Ўзбекистон учун спорт ютуқлари ва унутилмас туйғулар йили бўлди.
Ўзбекистонлик спортчилар Олимпиададаги ёрқин ғалабалардан тортиб халқаро майдонлардаги тарихий рекордларгача бутун дунёни ўзларига қаратиб, мухлисларга чинакам ғалаба лаҳзаларини улашишди. Sputnik Ўзбекистон якунланаётган йилнинг энг ёрқин спорт воқеаларини эслади.
Ўзбекистон терма жамоаси оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида 25 та медаль қўлга киритди
Ўзбек оғир атлетикачилари Тошкентда бўлиб ўтган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида 8 та олтин, 12 та кумуш ва 5 та бронза медалини қўлга киритишди. Бундан ташқари, терма жамоа аъзоси Акбар Жўраев мутлақ Осиё чемпиони бўлиб, учта олтин медаль ютиб олди. Унинг натижасини ҳеч бир рақиб такрорлай олмади. Мусобақа натижаларига кўра Ўзбекистон терма жамоаси тўпланган очколар бўйича энг яхшиси деб топилди.
© НОКОлимпийские чемпионы Акбар Джураев и Руслан Нурудинов завоевали золотые и серебряные медали чемпионата мира
Олимпийские чемпионы Акбар Джураев и Руслан Нурудинов завоевали золотые и серебряные медали чемпионата мира
© НОК
Шахматчи Нодирбек Абдусатторов дунё рейтингида тўртинчи ўринни эгаллади
Ўзбекистонлик шахматчи март ойи охиридаги ФИДE расмий рейтингида дунёнинг энг кучли шахматчилари орасида 2 765 очко билан амалдаги жаҳон чемпиони Дин Лиженни (2 762) ортда қолдириб, 4-ўринни эгаллади. Бу ўзбекистонлик шахматчилар учун рекорд натижа бўлди. Нодирбекдан олдин ФИДЕ рейтингида 11-ўрингача фақат Рустам Қосимжонов (2 715 балл) кўтарилган эди.
© Из личного архива Нодирбека АбдусаттороваНодирбек Абдусатторов
Нодирбек Абдусатторов
Ўзбекистон бокс бўйича Странджа кубогида биринчи ўринни қўлга киритди
28 давлат терма жамоалари иштирок этган турнирда Ўзбекистон боксчилари 14 та медаль: 6 та олтин, 2 та кумуш ва 6 та бронзани қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Қайд этиш керакки, Ўзбекистон ҳаваскор бокс бўйича халқаро турнирларда тўртинчи марта ғолиб бўлмоқда.
Ўзбекистон футболчилари тарихда илк бор Олимпиадага чиқишди
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияни мағлуб этиб, Олимпия ўйинларига йўлланма олди. 29 апрель куни бўлиб ўтган учрашув 2:0 ҳисобида якунланганди.
Афруза Ҳамдамова шахмат бўйича икки карра жаҳон чемпиони бўлди
62 та давлатдан 520 нафар шахматчи иштирок этган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 15 ёшли ўзбекистонлик қиз 16 ёшгача бўлганлар тоифасида 10 марта ғалаба ва 1 марта дуранг қайд этиб, муддатидан аввал ғолибликни қўлга киритди. Бу Ҳамдамованинг фаолиятидаги иккинчи титулидир.
2023 йилда у Италиядаги 14 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлиб, Ўзбекистон тарихида илк жаҳон чемпионига айланган.
© Федерация шахмат УзбекистанаАфруза Хамдамова — двукратная чемпионка мира
Афруза Хамдамова — двукратная чемпионка мира
© Федерация шахмат Узбекистана
Аббосбек Файзуллаев Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Россиянинг ЦСКА клуби аъзоси, 21 ёшли ярим ҳимоячи Аббосбек Файзуллаев Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) версияси бўйича ушбу унвонни қўлга киритди. ОФК таъкидлаганидек, Файзуллаев 2023/24 йилги сермазмун мавсумда ўзининг истеъдодини намоён қилди. У Достонбек Ҳамдамовдан кейин ушбу совринни олган иккинчи ўзбек футболчиси бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Файзуллаев 2023 йилнинг июнь ойида асосий жамоадаги дебютини ўтказган ва тезда таркибда ўз ўрнига эга бўлган. 2023 йилнинг августида ярим ҳимоячи Москванинг ЦСКА клуби билан шартнома имзолади ва сентябрь-октябрь ойларида Гайич ва Акинфеевни ортда қолдириб, ЦСКАнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
© НОК УзбекистанаАббосбек Файзуллаев – обладатель награды "Лучший молодой футболист года"
Аббосбек Файзуллаев – обладатель награды "Лучший молодой футболист года"
© НОК Узбекистана
Ўзбекистон Олимпиадада 13-ўринни эгаллади
Париждаги ёзги Олимпия ўйинлари Ўзбекистон учун энг омадлиси бўлди: спортчилар 8 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритди. Республика 206 та давлат ўртасида умумий медаллар ҳисобида 13-ўрин, Марказий Осиёда 1-ўрин, МДҲ давлатлари орасида 1-ўрин, Осиёда 4-ўринни эгаллади. Бир қанча спортчилар тарихий ютуқларга эришишди.
Диёра Келдиёрова Ўзбекистон тарихида дзюдо бўйича олтин медални қўлга киритган биринчи спортчи, шунингдек, ёзги Олимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритган ўзбекистонлик биринчи аёл бўлди. Таэквондочи Улуғбек Рашитов, боксчилар Хасанбой Дўсматов ва Баҳодир Жалолов икки карра Олимпия ўйинлари чемпиони бўлишди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев встретился с победителями и призерами XXXIII летних Олимпийских игр.
Шавкат Мирзиёев встретился с победителями и призерами XXXIII летних Олимпийских игр.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Шунингдек, Ўзбекистон Паралимпия терма жамоаси 26 медаль – 10 олтин, 9 кумуш ва 7 бронза медални қўлга киритиб, 168 делегация орасида 13-ўринни эгаллади.
© Пресс-служба НОК УзбекистанаУзбекистанка Зиёдахон Исакова выиграла серебро на Паралимпиаде в Париже
Узбекистанка Зиёдахон Исакова выиграла серебро на Паралимпиаде в Париже
© Пресс-служба НОК Узбекистана
Хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси икки карра Осиё ва Океания кубоги чемпиони бўлди
18 ёшгача бўлган ўйинчилар ўртасидаги ёшлар терма жамоаси Таиланд терма жамоасини мағлуб этди. U-18 Осиё-Океания кубоги финал учрашуви 2:1 ҳисобида якунланди. Ўзбекистон терма жамоаси 10 та жамоа ўртасида ўтказилган турнирда амалдаги чемпион сифатида иштирок этди ва ўз номини муваффақиятли ҳимоя қилди.