ТОШКЕНТ, 28 фев - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Халқаро дзюдо федерацияси раҳбари Мариус Визерга “Дўстлик” орденини топширди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Мирзиёев 27 февраль куни нуфузли “Катта дубулға” халқаро турнири доирасида Ўзбекистонда бўлиб турган Мариус Визерни қабул қилди. Мазкур йирик спорт ташкилоти билан Ўзбекистонда дзюдо мактабини ривожлантириш ва ушбу яккакураш турини оммалаштириш борасидаги самарали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Шавкат Мирзиёев принял главу Международной федерации дзюдо Мариуса Визера
© Пресс-служба президента Узбекистана
Федерация раҳбари Мариус Визер Ўзбекистонда соғлом турмуш тарзини оммалаштириш ва спортнинг барча турларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ёшлар, айниқса, қизларни кенг жалб этиш, замонавий спорт инфратузилмасини яратиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолади.
Учрашувда спортчилар, мураббийлар ва ҳакамларни тайёрлашда федерациянинг техник кўмаги ва эксперт ёрдамини кенгайтириш, иқтидорларни саралашнинг самарали механизмини жорий қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Бундан ташқари, Ўзбекистон ҳудудларида дзюдо бўйича халқаро мусобақаларни мунтазам ўтказиб бориш таклифи билдирилди.
Шавкат Мирзиёев принял главу Международной федерации дзюдо Мариуса Визера
© Пресс-служба президента Узбекистана
Учрашув якунида президент миллий дзюдо мактабини ривожлантиришга қўшган катта шахсий ҳиссаси учун Мариус Визерга Ўзбекистоннинг юксак мукофоти – “Дўстлик” орденини топширди.