https://sputniknews.uz/20250228/mirziyoev-xalqaro-dzyudo-federatsiyasi-dostlik-ordeni-48160603.html
Мирзиёев Халқаро дзюдо федерацияси раҳбарига “Дўстлик” орденини топширди
Мирзиёев Халқаро дзюдо федерацияси раҳбарига “Дўстлик” орденини топширди
Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев 27 февраль куни нуфузли “Катта дубулға” халқаро турнири доирасида Ўзбекистонда бўлиб турган Мариус Визерни қабул қилди. Мазкур йирик спорт ташкилоти билан Ўзбекистонда дзюдо мактабини ривожлантириш ва ушбу яккакураш турини оммалаштириш борасидаги самарали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
2025-02-28T09:35+0500
2025-02-28T09:35+0500
2025-02-28T09:37+0500
спорт
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
дзюдо
ҳамкорлик
учрашув
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/02/1c/48160146_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_3df6bfb434b937bec65e4d8db5300fdb.jpg
ТОШКЕНТ, 28 фев - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Халқаро дзюдо федерацияси раҳбари Мариус Визерга “Дўстлик” орденини топширди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Мирзиёев 27 февраль куни нуфузли “Катта дубулға” халқаро турнири доирасида Ўзбекистонда бўлиб турган Мариус Визерни қабул қилди. Мазкур йирик спорт ташкилоти билан Ўзбекистонда дзюдо мактабини ривожлантириш ва ушбу яккакураш турини оммалаштириш борасидаги самарали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.Учрашувда спортчилар, мураббийлар ва ҳакамларни тайёрлашда федерациянинг техник кўмаги ва эксперт ёрдамини кенгайтириш, иқтидорларни саралашнинг самарали механизмини жорий қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Бундан ташқари, Ўзбекистон ҳудудларида дзюдо бўйича халқаро мусобақаларни мунтазам ўтказиб бориш таклифи билдирилди.Учрашув якунида президент миллий дзюдо мактабини ривожлантиришга қўшган катта шахсий ҳиссаси учун Мариус Визерга Ўзбекистоннинг юксак мукофоти – “Дўстлик” орденини топширди.
https://sputniknews.uz/20250213/ozbekiston-sport-mirziyoyev-47955041.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/02/1c/48160146_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_4872ce7a69980770c2a1a318252c57ec.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
мирзиёев халқаро дзюдо федерацияси “дўстлик” ордени
мирзиёев халқаро дзюдо федерацияси “дўстлик” ордени
Мирзиёев Халқаро дзюдо федерацияси раҳбарига “Дўстлик” орденини топширди
09:35 28.02.2025 (янгиланди: 09:37 28.02.2025) Мирзиёев “Катта дубулға” халқаро турнири доирасида Ўзбекистонда бўлиб турган Мариус Визерни қабул қилди.
ТОШКЕНТ, 28 фев - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Халқаро дзюдо федерацияси раҳбари Мариус Визерга “Дўстлик” орденини топширди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди. Мирзиёев 27 февраль куни нуфузли “Катта дубулға” халқаро турнири доирасида Ўзбекистонда бўлиб турган Мариус Визерни қабул қилди. Мазкур йирик спорт ташкилоти билан Ўзбекистонда дзюдо мактабини ривожлантириш ва ушбу яккакураш турини оммалаштириш борасидаги самарали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Федерация раҳбари Мариус Визер Ўзбекистонда соғлом турмуш тарзини оммалаштириш ва спортнинг барча турларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ёшлар, айниқса, қизларни кенг жалб этиш, замонавий спорт инфратузилмасини яратиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолади.
Учрашувда спортчилар, мураббийлар ва ҳакамларни тайёрлашда федерациянинг техник кўмаги ва эксперт ёрдамини кенгайтириш, иқтидорларни саралашнинг самарали механизмини жорий қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Бундан ташқари, Ўзбекистон ҳудудларида дзюдо бўйича халқаро мусобақаларни мунтазам ўтказиб бориш таклифи билдирилди.
Учрашув якунида президент миллий дзюдо мактабини ривожлантиришга қўшган катта шахсий ҳиссаси учун Мариус Визерга Ўзбекистоннинг юксак мукофоти – “Дўстлик” орденини топширди.