Салкам 50 ёшда бронза: Чусовитина Жаҳон кубоги босқичида учинчи ўринни эгаллади

Ўзбекистонлик гимнастикачи жаҳон спорт ареналарида томошабинлар меҳрини қозонишда давом этмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Ўзбекистонлик гимнастикачи Оксана Чусовитина Германиянинг Котбус шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон кубоги босқичида бронза медалини қўлга киритди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон МОҚ матбуот хизмати.
“Ўзбек ва жаҳон гимнастикаси афсонаси Оксана Чусовитина навбатдаги ажойиб натижани қайд этди. Ҳамюртимиз Котбус (Германия) шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионати босқичида бронза медалини қўлга киритди, — дейилади хабарда.
Таяниб сакраш баҳсларида қатнашган спортчи 13,249 балл тўплаган ҳолда 3-ўринни эгаллади. Словениялик Теи Белак олтин медални қўлга киритди (13,299), унинг ҳамюрти Тьяса Кисселеф иккинчи (13,266) бўлди.
Малумот учун, 49 ёшли Чусовитина жамоавий баҳсларда 1992 йилги Олимпия чемпиони ва уч карра жаҳон чемпиони. У кетма-кет саккиз марта Ёзги Олимпия ўйинларида (1992, 1996, 2000, 2004, 2008, 2012, 2016, 2020) қатнашган дунёдаги ягона гимнастикачи сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига кирди.
Оксана Чусовитина ўз либосини Лозаннадаги Олимпия музейига тақдим этди