Оксана Чусовитина ўз либосини Лозаннадаги Олимпия музейига тақдим этди

© Миллий олимпия қўмитаси Оксана Чусовитина
Оксана Чусовитина  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.08.2022
Oбуна бўлиш
Гимнастика афсонаси саккизинчи Олимпиадасидан сўнг ўз экипировкасини эсдалик учун музейга тақдим қилди.
ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Оксана Чусовитинанинг Токио-2020 Олимпиадасида иштирок этган экипировкаси Лозаннадаги Олимпия музейидан ўрин олди. Бу ҳақида Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Айтилишича, Чусовитина саккизинчи Олимпиадасидан сўнг уни эсдалик учун музейга тақдим қилган.
© Миллий олимпия қўмитаси Оксана Чусовитина
Оксана Чусовитина  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.08.2022
Оксана Чусовитина
Ушбу музейдан замонавий Олимпия ўйинларига оид энг қимматли маълумот ва экспонатлар жой олган бўлиб, унга йилига тахминан 250 минг нафар инсон ташриф буюради.
Маълумот учун, Оксана Чусовитина 8 марта Олимпия ўйинларида иштирок этиб, гимнастика тарихи ва “Гиннесснинг рекордлари” китобига киритилган.
Янгиликлар лентаси
0