Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

“Земледелие” қандай ишлайди — видео

“Земледелие” — бу Россиянинг масофадан туриб миналаштириш машинаси.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. “Земледелие” бугунги кунда у махсус операция ҳудудида самарали фаолият олиб бормоқда.

“Земледелие” (таржимаси - деҳқончилик) — 5-15 км масофадан туриб, душман ҳудудини танклар, зирҳли машиналар ҳамда пиёда аскарларга қарши миналар билан миналаштириши мумкин. Бу замонавий миналар бўлиб, магнитли ва сейсмик портлатгичлар билан жиҳозланади. Бу миналарга яқинлашиш ва зарарсизлантиришнинг имкони йўқ. Улар олдиндан белгиланган вақтда ўзини ўзи йўқ қилади", - деб тушунтириб берди жанговар машина командири.

Россия мудофаа вазирлиги хабарига кўра, ўтган ҳафтада Украина Қуролли кучлари йўқотишлари 9,2 минг кишини ташкил қилган.

15-21 феврал оралиғида Свердликово, Фиголевка, Ямполовка, Березовка, Надеждинка, Новоселка, Новоочеретоватое аҳоли пунктлар озод қилинган.
Ҳафта давомида Украинанинг иккита МиГ-29 самолёти, иккита JDAM бошқарилувчи авиабомбаси ва 36та HIMARS снарядлари уриб туширилган.