Ўзбекистонда атмосфера ҳавоси мусаффолигини таъминлаш чоралари кучайтирилади

Статистик маълумотларга кўра, республикада 500 квадрат метрлик очиқ қурилиш майдонидан йилига 50 тоннагача чанг ва қум ҳавога кўтарилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Ўзбекистонда атмосфера ҳавоси мусаффолигини таъминлаш чоралари кучайтирилади. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати хабар берди.
Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида “Қурилиш майдонларида чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини бартараф этишга доир мажбурий талаблар белгиланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қонун муҳокама қилинди.
Усиливаются меры по обеспечению чистоты атмосферного воздуха
Таъкидланишича, қурилиш ва урбанизация кўламларининг кенгайиши, қурилиш объектларининг майдонларидан чанг ва қум заррачаларининг шамол орқали ҳавога кўтарилиши натижасида атмосфера ҳавоси ёмонлашмоқда. Статистик маълумотларга кўра, республикада 500 квадрат метрлик очиқ қурилиш майдонидан йилига 50 тоннагача чанг ва қум ҳавога кўтарилади.
Усиливаются меры по обеспечению чистоты атмосферного воздуха
Сенаторлар томонидан кўриб чиқилган қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ушбу турдаги ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни белгиловчи модда билан тўлдирилмоқда.
Эндиликда ўлчами 500 квадрат метр ва ундан ортиқ бўлган қурилиш майдонида, унга туташ бўлган ҳудудда ҳамда ундан чиқиш йўлларида чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини бартараф этишга доир мажбурий талабларни бузиш ёхуд ушбу ҳудудларда ифлослантирувчи моддаларнинг йўл қўйиладиган доирадаги нормативлардан ортиқ даражада атмосфера ҳавосига чиқарилишига йўл қўйиш мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши назарда тутилмоқда.
Бундан ташқари, агар шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан сўнг бир йил давомида такроран содир этилса, базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорида жарима қўлланилади.
Усиливаются меры по обеспечению чистоты атмосферного воздуха
Сенаторлар таъкидлашича, ушбу қонуннинг қабул қилиниши бинолар, иншоотлар ва уларнинг мажмуаларини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда мукаммал таъмирлаш даврида атмосфера ҳавосига тартибсиз равишда ташланадиган чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини олдини олади. Атроф-муҳитнинг экологик мусаффолигини сақлаш, фуқароларнинг ўз ҳаёти ва соғлиғи учун қулай атмосфера ҳавосидан фойдаланиш ҳуқуқларини таъминлайди. Муҳокама якунида қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Транспорт, тирбандлик ва қурилиш: Тошкент ҳавосининг ифлосланиш сабаблари айтилди