“Жаноб Келлогг, билишимча, ҳозир Киевда, тўғрими? Ундан олдин у европаликлар билан учрашди. Ҳозир Франция президенти Вашингтонга, бош вазир Буюк Британияга кетмоқда. У ерда ҳеч нарса ёпиқ эмас, америкаликлар буларнинг барчасини улар билан муҳокама қилишмоқда. Аммо бизда, масалан, 3-Стратегик қуролларни қисқартириш бўйича шартномасини узайтириш каби савол бор. Ҳамма унутгандир, лекин шуни эслатиб ўтаманки, роппа-роса бир йилдан сўнг, 2026 йилнинг февралида Стратегик қуролларни чеклаш тўғрисидаги шартноманинг амал қилиш муддати тугайди”, — деди Путин.
“Сиз уларни биласиз, уруш мухбирлари, ҳамкасбларингиз, ниҳоятда билимдон, мард, очиғини айтсам, ўз вазифасини қаҳрамонларча бажараётган инсонлар - улар ўзларининг фуқаролик ва касбий бурчларини бажармоқдалар ва жанговар алоқа чизиғида содир бўлаётган воқеалар ҳақида Россия жамоатчилигини ва бутун дунёни холисона хабардор қиладилар. Бир соат олдин менга хабар қилинган сўнгги маълумотлар: бугун тунда 810-бригада жангчилари Россия Федерацияси ва Украина ўртасидаги чегарани кесиб ўтиб, душман ҳудудига киришди. Ва бизнинг қўшинларимиз бутун фронт чизиғи бўйлаб олдинга силжишмоқда”, — дея жавоб берди Путин.