Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Европа Иттифоқи Украина бўйича музокараларни “газеталардан” кузатмоқда — Орбан

Орбан: Европа Иттифоқи Украина бўйича музокараларни энди газеталардан кузатиб бормоқда.
Sputnik
TOШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Венгрия бош вазири Виктор Орбаннинг маълум қилишича, Европа давлатлари Украина бўйича музокаралар натижаларини “газеталардан” билиб олишларига тўғри келмоқда.
“Айниқса, биз, европаликлар, ҳозир бу ҳақда (Россия ва АҚШнинг Украина бўйича музокаралари — таҳр.) газеталардан билишга уринаётганимиз жуда ачинарли. Чунки биз бу лаҳзани ўтказиб юбордик, Европанинг йирик давлатлари раҳбарлари бу масалада ташаббускор бўлишлари мумкин бўлган пайтни ўтказиб юборишди... Улар уруш тарафида қолиб кетишди, гарчи биз уларни сўнгги уч йилдан бери тинчлик сиёсатини олиб боришга ундаган бўлсак-да, улар буни қилмади. Энди эса биз бошқа йирик глобал муаммоларга қараб, ҳатто биз учун энг муҳим масалалар ҳам бизсиз қандай ҳал қилинаётганини ташқаридан кузатишимиз мумкин бўлади”, — деди Орбан Сербия президенти Александр Вучич билан ўтказилган матбуот анжуманида.
Венгрия бош вазири Украинада тинчлик фақат Россия ва АҚШ ўртасидаги музокаралардан сўнг ўрнатилиши мумкинлигини, Европа Минск келишувлари бажарилишини таъминлай олмагани учун воситачилик имкониятини бой берганини бир неча бор таъкидлаган.
Трамп Украинани Путинга эмас, Европага беради
Европа Украина бўйича ҳар қандай музокараларда иштирок этиши керак — Германия ТИВ