Европа Украина бўйича ҳар қандай музокараларда иштирок этиши керак — Германия ТИВ

© Sputnik / Алексей ВитвицкийФлаги с символикой Евросоюза, архивное фото
Флаги с символикой Евросоюза, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.02.2025
Oбуна бўлиш
Европа Иттифоқи давлатлари Украина бўйича музокаралар столидан жой талаб қилди.
ТОШКЕНТ, 13 фев — Sputnik. Европа Украина бўйича ҳар қандай музокараларда иштирок этиши керак. Бу ҳақда Германия ташқи ишлар вазирлиги сайтида эълон қилинган қўшма баёнотда маълум қилинди.
Германия, Франция, Польша, Италия, Испания, Буюк Британия, Европа ташқи ҳаракатлар хизмати ва Европа комиссияси АҚШ президенти Дональд Трамп ва Россия етакчиси Владимир Путин ўртасидаги суҳбатдан сўнг Европа Украина бўйича ҳар қандай музокараларда иштирок этиши кераклигини айтишди.
“Биз америкалик иттифоқчиларимиз билан кейинги қадамларни муҳокама қилишни интиқлик билан кутамиз. Бизнинг умумий мақсадларимиз Украинани кучли ҳолатга келтириш бўлиши керак. Украина ва Европа ҳар қандай музокарада иштирок этиши керак. Украина қатъий хавфсизлик кафолатлари билан таъминланиши керак. Украинада адолатли ва барқарор тинчлик барқарор трансатлантик хавфсизликнинг зарурий шартидир", — дейилган баёнот матнида.
Шунингдек, Украинани қўллаб-қувватлашни кучайтиришга тайёргарлик ҳам билдирилган.
Встреча президента России Владимира Путина и президента США Дональда Трампа - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.02.2025
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Украина, Яқин Шарқ ва учрашув — Путин ва Трамп нималар ҳақида гаплашди?
Янгиликлар лентаси
0