TOШКЕНТ, 12 фев — Sputnik. Россия ва Ўзбекистон коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдор. Бу ҳақда Россия президенти маъмуриятида бўлиб ўтган икки томонлама учрашувда маълум қилинди, дея хабар берилган Кремль сайтида.
Россия президенти администрациясининг Давлат хизмати, кадрлар ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича раҳбари Максим Травников ва Ўзбекистон Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Қайд этилишича, иштирокчилар Россия ва Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш масалалари, коррупцияга қарши курашнинг жорий халқаро кун тартиби ва тажриба алмашишнинг истиқболли йўналишлари каби масалаларни муҳокама қилишди.
"Томонлар коррупцияга қарши кураш соҳасида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришдан ўзаро манфаатдорлик билдирдилар", — дейилади хабарда.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Акмал Бурханов бошчилигидаги делегация Россия бош прокурори Игорь Краснов таклифига биноан Москвада бўлиб турибди. Ташриф доирасида икки идора раҳбарлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Россия и Узбекистан заинтересованы в дальнейшем развитии сотрудничества в сфере противодействия коррупции.
© Агентство по противодействию коррупции Республики Узбекистан
"Конструктив мулоқот давомида Ўзбекистон ва Россияда коррупцияга қарши давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш амалиёти хусусида ахборот алмашилиб, соҳада ҳамкорлик қилиш истиқболлари муҳокама қилинди. Шунингдек, ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш, минтақавий ва халқаро даражада коррупцияга қарши курашиш ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётида рақамли технологияларни жорий этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди", — дейилади агентлик хабарида.
Россия и Узбекистан заинтересованы в дальнейшем развитии сотрудничества в сфере противодействия коррупции.
© Агентство по противодействию коррупции Республики Узбекистан
Қайд этилишича, учрашув якунида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Россия Федерацияси Бош прокуратураси ўртасида ўзаро ҳамкорлик баённомаси имзоланди.
"Икки давлат ўртасидаги стратегик шерикликни янада кучайтириш ва коррупцияга қарши кураш соҳасида тажриба алмашинувини фаоллаштиришга қаратилган мазкур ҳужжат ҳамкорликнинг қатор йўналишларини ўз ичига қамраб олган", — дейилган хабарда.
Россия и Узбекистан заинтересованы в дальнейшем развитии сотрудничества в сфере противодействия коррупции.
© Агентство по противодействию коррупции Республики Узбекистан
Йўналишлар:
коррупцияга қарши курашиш соҳасида, шу жумладан, миллий қонунчиликни такомиллаштириш борасида ўзаро тажриба, ахборот ва ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш;
ваколатли идоралар вакилларининг ўзаро ташрифлари ва малака ошириш дастурларини амалга ошириш;
ёшларни коррупциянинг ҳар қандай кўринишларига муросасиз муносабатда тарбиялаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш, шу жумладан, “Коррупцияга қарши биргаликда!” ёшларнинг коррупцияга қарши ижтимоий реклама халқаро танлови доирасида ҳамкорлик қилиш;
давлат органлари фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш ва баҳолаш борасида ҳамкорлик қилиш.
Икки идора раҳбарлари томонидан мазкур ҳамкорлик коррупцияга қарши курашишда самарали чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда ҳар икки мамлакатнинг ҳуқуқ-тартибот органлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.