Ўзбекистонда коррупция хавфи юқори бўлган соҳаларни ўрганиш бошланди

© Bernad GavrilМужчина кладет конверт с деньгами в карман пиджака
Мужчина кладет конверт с деньгами в карман пиджака - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2024
Oбуна бўлиш
“Коррупциясиз соҳа офиси” лойиҳалари амалга оширилмоқда.
ТОШКЕНТ, 10 июнь — Sputnik. Ўзбекистон коррупция хавфи юқори бўлган соҳаларни ўрганишни бошлади. Бу ҳақида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги эълон қилган хабарда маълум қилинди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан коррупция хавф-хатарлари юқори бўлган соҳаларда муайян муддатга мўлжалланган “Коррупциясиз соҳа офиси” лойиҳаларини амалга ошириш ишлари бошланди.

“Лойиҳа доирасида халқаро ташкилотлар вакиллари, соҳа экспертлари ва мутахассисларини жалб этган ҳолда коррупция хавфи юқори бўлган соҳаларни, коррупцияга имкон бераётган ҳолатларни ўрганиш ва хавфларни минималлаштириш чораларини кўриш назарда тутилган”, — дейилади агентлик Telegram-каналидаги хабарда.

Бу йил Агентлик томонидан “Юксалиш” ҳаракати, “Минтақавий мулоқот” халқаро ташкилоти билан ҳамкорликда “Коррупциясиз соҳа офиси” лойиҳалари доирасида қатор мавзуларда тадқиқотлар ўтказилади.
“Ипотека кредити бўйича давлат субсидияларини беришдаги ноҳалоллик хавфларини баҳолаш”;
“Мактабга қабул қилишда коррупция хавфи ва ноҳалоллик омиллари мавзусида ўтказилган тадқиқот натижалари бўйича ишлаб чиқилган тавсияларни мониторинг қилиш”.
“Ушбу тадқиқотларни ўтказиш ва амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш мақсадида миллий ва халқаро экспертлардан иборат Ишчи гуруҳлар таркиби шакллантирилди”, — дейилган хабарда.
Ишчи гуруҳлари тегишли равишда Мактаб ва мактабгача таълим, Рақамли технологиялари, Иқтисодиёт ва молия, Адлия, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Солиқ қўмитаси, Кадастр агентлиги, банклар ва ҳокимликлар ҳамда бошқа мутахассисларини қамраб олган.
Янгиликлар лентаси
0