Президент сурхондарёлик тадбиркорни “Дўстлик” ордени билан мукофотлади

Баҳром Раупов “Surkhon Sandwich” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси ҳисобланади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев сурхондарёлик тадбиркор Баҳром Рауповни “Дўстлик” ордени билан мукофотлади. Бу бўйича президент фармони имзоланди.
Баҳром Раупов Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги “Surkhon Sandwich” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси ҳисобланади.
Шавката Мирзиёева провел видеоселекторное совещание по вопросам развития сферы услуг в регионах
“Мамлакатимизда тадбиркорларга яратилаётган кенг имкониятлардан унумли фойдаланиб, ўзининг изланувчанлиги ва ишбилармонлиги билан соҳага илғор ташаббус ва инновацион ғояларни самарали татбиқ этиб келаётгани, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш, янги иш ўринлари яратиш борасида кўпчиликка ибрат ва намуна бўлаётгани, ҳудудда иқтисодий ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, аҳоли фаровонлигини юксалтиришга қўшаётган муносиб ҳиссаси ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун Раупов Бахром Қаюмович “Дўстлик” ордени билан мукофотлансин”, - дейилади фармон матнида.
Бандлик, тадбиркорлик ва даромадни ошириш: Ўзбекистонда янги ёндашувлар жорий қилинади