Асосий эътибор 2025 йил январь ойида қабул қилинган Ўзбекистон президенти қарорига қаратилди. Ушбу қарор аҳоли бандлигини яхшилаш, тадбиркорликка жалб қилиш ва даромадларини оширишга қаратилган.
Спикерлар сифатида Ўзбекистон Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги департаменти раҳбари ўринбосарлари Мухтор Шоназаров ва Шоҳрух Муҳамедов иштирок этди.
Улар ҳудудларда иш ўринлари яратиш, муҳтож аҳоли қатламлари билан манзилли иш ташкил этиш ва маҳаллаларда ижтимоий хизматларни кенгайтириш бўйича жорий этиладиган янги ёндашувлар ҳақида сўз юритишди.
Шоназаров 2025 йилда 5,2 миллион кишини иш билан таъминлаш режалаштирилганини, бунинг учун 126 триллион сўм йўналтирилишини маълум қилди.
Муҳамедов хорижда меҳнат қилаётган фуқароларни ўз ватанига қайтариш ва жойлаштириш мақсадида Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида колл-марказлари ташкил этилишини таъкидлади.
Матбуот анжумани якунида вазирлик вакиллари журналистларнинг саволларига жавоб берди.
Матбуот анжуманининг тўлиқ видеосини ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.