https://sputniknews.uz/20250206/ozbekiston-aholini-band-qilish-47875938.html
Ўзбекистонда аҳолини банд қилишнинг қандай янги усуллари жорий этилмоқда — видео
Ўзбекистонда аҳолини банд қилишнинг қандай янги усуллари жорий этилмоқда — видео
Sputnik Ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида "Ўзбекистонда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича янги ёндашувлар" мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
2025-02-06T18:38+0500
2025-02-06T18:38+0500
2025-02-06T18:38+0500
матбуот маркази
матбуот маркази видео
матбуот-анжуман
видео
ўзбекистон
президент қарори
камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
иш
янги иш ўринлари
журналистлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/02/07/47878297_0:154:3093:1894_1920x0_80_0_0_33e2fd0337541a667a55eaf99a1a2023.jpg
Асосий эътибор 2025 йил январь ойида қабул қилинган Ўзбекистон президенти қарорига қаратилди. Ушбу қарор аҳоли бандлигини яхшилаш, тадбиркорликка жалб қилиш ва даромадларини оширишга қаратилган.Спикерлар сифатида Ўзбекистон Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги департаменти раҳбари ўринбосарлари Мухтор Шоназаров ва Шоҳрух Муҳамедов иштирок этди.Улар ҳудудларда иш ўринлари яратиш, муҳтож аҳоли қатламлари билан манзилли иш ташкил этиш ва маҳаллаларда ижтимоий хизматларни кенгайтириш бўйича жорий этиладиган янги ёндашувлар ҳақида сўз юритишди.Шоназаров 2025 йилда 5,2 миллион кишини иш билан таъминлаш режалаштирилганини, бунинг учун 126 триллион сўм йўналтирилишини маълум қилди.Муҳамедов хорижда меҳнат қилаётган фуқароларни ўз ватанига қайтариш ва жойлаштириш мақсадида Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида колл-марказлари ташкил этилишини таъкидлади.Матбуот анжумани якунида вазирлик вакиллари журналистларнинг саволларига жавоб берди.Матбуот анжуманининг тўлиқ видеосини ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.
https://sputniknews.uz/20250121/bandlik-tadbirkorlik-daromad-ozbekiston-yondashuvlar-47635495.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/02/07/47878297_182:0:2913:2048_1920x0_80_0_0_4e628cee8f6fe5747a5f1a4d5f5b46a2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон аҳоли бандлик
Ўзбекистонда аҳолини банд қилишнинг қандай янги усуллари жорий этилмоқда — видео
Эксклюзив
Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида "Ўзбекистонда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича янги ёндашувлар" мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Асосий эътибор 2025 йил январь ойида қабул қилинган Ўзбекистон президенти қарорига қаратилди. Ушбу қарор аҳоли бандлигини яхшилаш, тадбиркорликка жалб қилиш ва даромадларини оширишга қаратилган.
Спикерлар сифатида Ўзбекистон Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги департаменти раҳбари ўринбосарлари Мухтор Шоназаров ва Шоҳрух Муҳамедов иштирок этди.
Улар ҳудудларда иш ўринлари яратиш, муҳтож аҳоли қатламлари билан манзилли иш ташкил этиш ва маҳаллаларда ижтимоий хизматларни кенгайтириш бўйича жорий этиладиган янги ёндашувлар ҳақида сўз юритишди.
Шоназаров 2025 йилда 5,2 миллион кишини иш билан таъминлаш режалаштирилганини, бунинг учун 126 триллион сўм йўналтирилишини маълум қилди.
Муҳамедов хорижда меҳнат қилаётган фуқароларни ўз ватанига қайтариш ва жойлаштириш мақсадида Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида колл-марказлари ташкил этилишини таъкидлади.
Матбуот анжумани якунида вазирлик вакиллари журналистларнинг саволларига жавоб берди.
Матбуот анжуманининг тўлиқ видеосини
ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.