TOШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Ўзбекистон шу йилнинг 1 октябрига қадар Қозоғистонга 16 миллиард куб метр сув жўнатади, дея хабар берди Қозоғистон Сув хўжалиги ва ирригация вазирлиги матбуот хизмати.
Бундай келишувга Қозоғистон сув хўжалиги ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитов ва Ўзбекистон сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамраев икки томонлама сув ҳамкорлигини чуқурлаштириш бўйича қўшма ишчи гуруҳининг 12-йиғилишида эришилди.
Томонлар қайд этишича, ўтган сув хўжалиги йилида (2023 йил октябрь – 2024 йил октябрь) Қозоғистонга 15 миллиард куб метр сув жўнатилган. Шундай қилиб, жорий сув хўжалиги йилида бу ҳажмни 1 миллиард куб метрга ошириш кутилмоқда.
Ўзбекистон томони 2025 йилги суғориш мавсумида Дўстлик канали орқали барқарор сув таъминотини ҳам таъминлашга кўмаклашади.
Бундан ташқари, вазирлар Қозоғистоннинг Туркистон вилояти ва Ўзбекистоннинг Жиззах вилояти фермерларининг сув таъминотини яхшилаш имконини берувчи давлатлараро каналларда таъмирлаш ишларини биргаликда олиб боришга келишиб олишди.
“Муҳокама қилинадиган яна бир мавзу Сирдарёда сувини ҳисобга олишни автоматлаштириш бўлди. Биз илгари ҳар бир мамлакатда бундай тизимлар ўрнатиладиган дастлабки 10 та 5 та нуқтани белгилаб олганмиз. Бугун биз лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш учун техник шартларни келишиб олдик”, – деди Қозоғистон сув хўжалиги ва ирригация вазири.
Айтилишича, февраль ойида қўшма ишчи гуруҳнинг халқаро ташкилотлар вакиллари иштирокидаги йиғилиши бўлиб ўтади. Унда келгусидаги қўшма ҳаракатлар муҳокама қилинади.