https://sputniknews.uz/20250205/ozbekiston-qozogiston-16-milliard-kub-metr-suv-47842232.html
Ўзбекистон бу йил Қозоғистонга 16 миллиард куб метр сув жўнатади
Ўзбекистон бу йил Қозоғистонга 16 миллиард куб метр сув жўнатади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Қозоғистонга жўнатиладиган сув ҳажмини оширди. 05.02.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-02-05T13:13+0500
2025-02-05T13:13+0500
2025-02-05T13:13+0500
жамият
ўзбекистон
қозоғистон
сув
сув хўжалиги вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/01/0f/42036909_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_78dddc3346ef9613ef7a399a341efad1.jpg
TOШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Ўзбекистон шу йилнинг 1 октябрига қадар Қозоғистонга 16 миллиард куб метр сув жўнатади, дея хабар берди Қозоғистон Сув хўжалиги ва ирригация вазирлиги матбуот хизмати. Бундай келишувга Қозоғистон сув хўжалиги ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитов ва Ўзбекистон сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамраев икки томонлама сув ҳамкорлигини чуқурлаштириш бўйича қўшма ишчи гуруҳининг 12-йиғилишида эришилди. Томонлар қайд этишича, ўтган сув хўжалиги йилида (2023 йил октябрь – 2024 йил октябрь) Қозоғистонга 15 миллиард куб метр сув жўнатилган. Шундай қилиб, жорий сув хўжалиги йилида бу ҳажмни 1 миллиард куб метрга ошириш кутилмоқда. Ўзбекистон томони 2025 йилги суғориш мавсумида Дўстлик канали орқали барқарор сув таъминотини ҳам таъминлашга кўмаклашади. Бундан ташқари, вазирлар Қозоғистоннинг Туркистон вилояти ва Ўзбекистоннинг Жиззах вилояти фермерларининг сув таъминотини яхшилаш имконини берувчи давлатлараро каналларда таъмирлаш ишларини биргаликда олиб боришга келишиб олишди. Айтилишича, февраль ойида қўшма ишчи гуруҳнинг халқаро ташкилотлар вакиллари иштирокидаги йиғилиши бўлиб ўтади. Унда келгусидаги қўшма ҳаракатлар муҳокама қилинади.
https://sputniknews.uz/20250108/jizzax-aqlli-suv-boshqarish-tizim-47479565.html
ўзбекистон
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/01/0f/42036909_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_1d1757d571325b0f67156e2f31fd6718.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, қозоғистон, сув, сув хўжалиги вазирлиги
жамият, ўзбекистон, қозоғистон, сув, сув хўжалиги вазирлиги
Ўзбекистон бу йил Қозоғистонга 16 миллиард куб метр сув жўнатади
Ўзбекистон Қозоғистонга жўнатиладиган сув ҳажмини оширди.
TOШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Ўзбекистон шу йилнинг 1 октябрига қадар Қозоғистонга 16 миллиард куб метр сув жўнатади, дея хабар берди Қозоғистон Сув хўжалиги ва ирригация вазирлиги
матбуот хизмати. Бундай келишувга Қозоғистон сув хўжалиги ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитов ва Ўзбекистон сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамраев икки томонлама сув ҳамкорлигини чуқурлаштириш бўйича қўшма ишчи гуруҳининг 12-йиғилишида эришилди.
Томонлар қайд этишича, ўтган сув хўжалиги йилида (2023 йил октябрь – 2024 йил октябрь) Қозоғистонга 15 миллиард куб метр сув жўнатилган. Шундай қилиб, жорий сув хўжалиги йилида бу ҳажмни 1 миллиард куб метрга ошириш кутилмоқда.
Ўзбекистон томони 2025 йилги суғориш мавсумида Дўстлик канали орқали барқарор сув таъминотини ҳам таъминлашга кўмаклашади.
Бундан ташқари, вазирлар Қозоғистоннинг Туркистон вилояти ва Ўзбекистоннинг Жиззах вилояти фермерларининг сув таъминотини яхшилаш имконини берувчи давлатлараро каналларда таъмирлаш ишларини биргаликда олиб боришга келишиб олишди.
“Муҳокама қилинадиган яна бир мавзу Сирдарёда сувини ҳисобга олишни автоматлаштириш бўлди. Биз илгари ҳар бир мамлакатда бундай тизимлар ўрнатиладиган дастлабки 10 та 5 та нуқтани белгилаб олганмиз. Бугун биз лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш учун техник шартларни келишиб олдик”, – деди Қозоғистон сув хўжалиги ва ирригация вазири.
Айтилишича, февраль ойида қўшма ишчи гуруҳнинг халқаро ташкилотлар вакиллари иштирокидаги йиғилиши бўлиб ўтади. Унда келгусидаги қўшма ҳаракатлар муҳокама қилинади.