Жиззахда “Ақлли сув бошқариш тизими” жорий этилади — кутилаётган натижа қандай?

© Минсельхоз УзбекистанаВ Джизакской области совместно с китайской компанией внедрят современные водосберегающие технологии
В Джизакской области совместно с китайской компанией внедрят современные водосберегающие технологии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.01.2025
Oбуна бўлиш
Лойиҳанинг умумий қиймати 21,6 миллион долларни ташкил этади.
TOШКЕНТ, 8 янв — Sputnik. Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида замонавий сув бошқаруви йўлга қўйилади, дея хабар берди Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.
Жиззах вилоятида бўлиб турган вазир Иброҳим Абдураҳмонов Дўстлик туманида сув ресурсларини оқилона бошқариш ва самарадорлигини ошириш мақсадида ишлаб чиқилган масофадан бошқариш лойиҳаси билан танишди.
© Минсельхоз УзбекистанаВ Джизакской области совместно с китайской компанией внедрят современные водосберегающие технологии
В Джизакской области совместно с китайской компанией внедрят современные водосберегающие технологии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.01.2025
В Джизакской области совместно с китайской компанией внедрят современные водосберегающие технологии
“Дўстлик туманининг жами 33,4 минг гектар экин майдонлари суғориш тизими орқали таъминланади. Бироқ мазкур тизим 1970–1975 йилларда фойдаланишга топширилган бўлиб, бугунги кунда ирригация тармоқларида 30 фоиздан ортиқ сув йўқотилиши қайд этилмоқда. Ушбу муаммоларни бартараф этиш мақсадида замонавий технологиялар асосида “Ақлли сув бошқариш тизими”ни жорий этиш режалаштирилган”, — дейилади хабарда.
Лойиҳанинг умумий қиймати 21,6 миллион долларни ташкил этиб, давлат-хусусий шериклик тамойили асосида Хитойнинг “Beyjing Xrunan” компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилади.
Лойиҳанинг амалга ошиши натижасида сувдан фойдаланиш самарадорлиги 30 фоизга ошиши, фермерларнинг сув тежовчи тизимларга ўтишини қўллаб-қувватлаш ҳисобига қўшимча 20 фоизгача сув тежашга эришилиши кутилмоқда.
© Минсельхоз УзбекистанаВ Джизакской области совместно с китайской компанией внедрят современные водосберегающие технологии
В Джизакской области совместно с китайской компанией внедрят современные водосберегающие технологии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.01.2025
В Джизакской области совместно с китайской компанией внедрят современные водосберегающие технологии
Бугунги кунда туманнинг 7 100 гектар (21 фоиз) майдонида сув тежовчи технологиялар қўлланилмоқда. Мазкур кўрсаткични 100 фоизга етказиш учун 297 миллиард сўмлик қўшимча маблағлар ажратилиши режалаштирилган.
“Вазир мазкур лойиҳанинг амалий аҳамиятига юқори баҳо бериб, унинг синов тариқасида Дўстлик туманида жорий этилиши орқали бошқа ҳудудларда ҳам татбиқ этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади”, — дея аниқлик киритилган хабарда.
Шунингдек, фермерлар билан янада яқин ҳамкорлик ўрнатиш ва уларнинг лойиҳага қизиқишини ошириш бўйича топшириқлар берди.
Янгиликлар лентаси
0