ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Курахово яқинида ўз қўмондонлиги томонидан ярадор ҳолда ташлаб кетилган 6 нафар Украина аскарлари Россия Қуролли кучларига таслим бўлди.
Уларнинг сўзларига кўра, яраланган аскарлар 10 кундан ортиқ вақт давомида ўз қўмондонлигидан эвакуация қилишларини кутган, лекин ёрдам келмаган. Шундан сўнг улар ўз ихтиёри билан таслим бўлишган.
Россия аскарлари уларга биринчи кунданоқ керакли ёрдамни кўрсатиб, овқат сув беришган ва яхши муносабатда бўлишмоқда.