Мирзиёев Россия мудофаа вазирини қабул қилди — муҳокама этилган масалалар

Андрей Белоусов Шавкат Мирзиёевга Владимир Путиннинг саломини етказди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатда ташриф билан бўлиб турган Россия Федерацияси мудофаа вазири Андрей Белоусовни қабул қилди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Учрашув аввалида Россия мудофаа идораси раҳбари Ўзбекистон етакчисига Россия президенти Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Ўзбекистон Россия билан ҳарбий ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор — Халмуҳамедов
Шавкат Мирзиёев принял министра обороны Российской Федерации Андрея Белоусова, пребывающего в нашей стране с визитом.
“Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини Россия Федерацияси Президентининг 2024 йил май ойида Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш нуқтаи назаридан янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди”, — дейилади хабарда.
Шавкат Мирзиёев принял министра обороны Российской Федерации Андрея Белоусова, пребывающего в нашей стране с визитом.
Қабул қилинган дастурий ва режа ҳужжатларига мувофиқ икки мамлакат мудофаа идоралари ҳамкорлигини кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди.
Андрей Белоусов: ҳамкорликдаги ишимиз Марказий Осиё минтақасида хавфсизликни таъминлашга катта таъсир кўрсатади.
Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режаси ва стратегик шериклик дастурини имзолади