Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режаси ва стратегик шериклик дастурини имзолади

© Минобороны РоссииОфициальный визит Министра обороны РФ Андрея Белоусова в Узбекистан
Официальный визит Министра обороны РФ Андрея Белоусова в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.01.2025
Oбуна бўлиш
Ҳужжатларни Россия ва Ўзбекистон ҳарбий идоралари раҳбарлари Андрей Белоусов ва Шуҳрат Халмуҳамедов имзолади.
ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Тошкентда Россия ва Ўзбекистон мудофаа вазирликлари ўртасида 2025 йилга мўлжалланган ҳамкорлик режаси ва икки давлат ўртасида ҳарбий соҳада 2026-2030 йилларга мўлжалланган стратегик шериклик дастури имзоланди.
Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, 2025 йилга мўлжалланган ҳамкорлик режаси икки давлат ҳарбий идоралари фаолиятининг барча йўналишлари бўйича 50 та қўшма тадбирни ўз ичига олади.
Андрей Белоусов: ҳамкорликдаги ишимиз Марказий Осиё минтақасида хавфсизликни таъминлашга катта таъсир кўрсатади.
Маросим Россия мудофаа вазирининг Тошкентга расмий ташрифи доирасида бўлиб ўтди.

“Ҳужжатларни Россия ва Ўзбекистон ҳарбий идоралари раҳбарлари Андрей Белоусов ва Шуҳрат Халмуҳамедов имзолади”, — дейилади хабарда.

Шухрат Халмухамедов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.01.2025
Ўзбекистон Россия билан ҳарбий ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор — Халмуҳамедов
Янгиликлар лентаси
0