Россияда ишламоқчи бўлганлар учун бепул рус тили курслари очилади

Дарслар бепул ва онлайн тарзда ўтилади.
Sputnik
TOШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Ўзбекистон Россияда ишламоқчи бўлганлар учун рус тилини ўргатувчи онлайн-курслар очади. Бу ҳақда Миграция агентлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, 27 январдан бошлаб Россияда ишлашни хоҳловчи ватандошлар учун рус тили бўйича онлайн курслар йўлга қўйилади.

“Миграция агентлиги Россияда ишлаётган ёки ишламоқчи бўлган барча ватандошларимизга рус тилини бепул ўрганиш имкониятини тақдим этади. Рус тилидан онлайн дарслар бошланиши 27 январга белгиланган”, — дейилади хабарда.

Матбуот хизматига кўра, рус тилини ўрганиш бўйича интенсив онлайн курслар бир ой ичида ишлашга рухсатнома олиш учун имтиҳонга тайёргарлик кўришга ёрдам беради. Дарслардан иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш керак.
Онлайн интенсив рус тили курслари қуйидагиларни тақдим этади:
️патент имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиш учун махсус ўқув дастури;
️ҳар қандай жойда туриб дарсларда қатнашиш имконияти;
️тест саволлари намуналари ва тўғри суҳбатлашишни ўрганиш;
️1 ойда имтиҳонларга тўлиқ тайёр бўлиш имконияти.
Мигрант болаларнинг рус тилини билиш даражасини синовдан ўтказиш санаси маълум бўлди
Ўзбекистонда иккита рус тили кабинетлари жиҳозланади
Рус тилини билмайдиган мигрант болалар мактабларга қабул қилинмайди — Володин
Наманганда Россиянинг таълим маркази очилади — тафсилотлар