https://sputniknews.uz/20241205/namangan-rossiya-talim-markaz-46963044.html
Наманганда Россиянинг таълим маркази очилади — тафсилотлар
Наманганда Россиянинг таълим маркази очилади — тафсилотлар
Sputnik Ўзбекистон
Наманганда Россия давлат педагогика университетининг таълим маркази ташкил этилади. 05.12.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-12-05T18:29+0500
2024-12-05T18:29+0500
2024-12-05T18:29+0500
жамият
ўзбекистон
россия
ўзбекистон - россия
таълим
наманган вилояти
рус тили
ҳамкорлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0c/05/46962438_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_dcd56f57079c625a97d38bbf4967fe30.jpg
TOШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Наманган давлат педагогика институти негизида Россия давлат педагогика университетининг таълим маркази ташкил этилади. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар берди. Россия давлат педагогика университети Наманган давлат педагогика институти билан ҳамкорлик қилиш ва унинг негизида рус тилида таълим ва рус тилини ўқитиш бўйича Очиқ таълим марказини ташкил этиш тўғрисида шартнома имзолади. Наманган давлат педагогика институти делегациясига университетнинг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Муродхон Қодирхонов бошчилик қилди. Қайд этилишича, Наманган давлат педагогика институти ва Россия давлат педагогика университети ўртасида имзоланган шартнома ҳар икки таълим муассасаси учун янги истиқболларни очади. Россия давлат педагогика университети қошида рус тилида таълим ва рус тилини ўқитиш бўйича очиқ таълим марказлари хорижда фаол очилмоқда. Бундай марказлар аллақачон тўртта давлатда – Лаос, Хитой, Вьетнам ва Ўзбекистонда очилган. Марказлар Россия Таълим вазирлигининг рус тили ва маданиятини хорижда оммалаштириш бўйича кенг кўламли ишлари доирасида ташкил этилмоқда.
https://sputniknews.uz/20241031/toshkent-rossiya-pedagogika-universiteti-filial-46408405.html
ўзбекистон
наманган вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0c/05/46962438_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_f4431b67c794c023fd141b59785bef67.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, россия, ўзбекистон - россия, таълим, наманган вилояти, рус тили, ҳамкорлик
жамият, ўзбекистон, россия, ўзбекистон - россия, таълим, наманган вилояти, рус тили, ҳамкорлик
Наманганда Россиянинг таълим маркази очилади — тафсилотлар
Наманганда Россия давлат педагогика университетининг таълим маркази ташкил этилади.
TOШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Наманган давлат педагогика институти негизида Россия давлат педагогика университетининг таълим маркази ташкил этилади. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси
хабар берди. Россия давлат педагогика университети Наманган давлат педагогика институти билан ҳамкорлик қилиш ва унинг негизида рус тилида таълим ва рус тилини ўқитиш бўйича Очиқ таълим марказини ташкил этиш тўғрисида шартнома имзолади.
Наманган давлат педагогика институти делегациясига университетнинг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Муродхон Қодирхонов бошчилик қилди.
“Биз институтимиз билан Герцен университети ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришдан, айниқса, унинг негизида рус тилидан тест синовларини ўтказиш ва рус тили курсларини йўлга қўйиш мумкин бўлган марказ очишдан манфаатдормиз. Шунингдек, Россия давлат педагогика университети мутахассислари томонидан ҳам шахсан, ҳам масофадан туриб ўтказиладиган маҳорат дарсларини ўтказиш биз учун қизиқарли бўларди”, — деди Муродхон Қодирхонов.
Қайд этилишича, Наманган давлат педагогика институти ва Россия давлат педагогика университети ўртасида имзоланган шартнома ҳар икки таълим муассасаси учун янги истиқболларни очади.
Россия давлат педагогика университети қошида рус тилида таълим ва рус тилини ўқитиш бўйича очиқ таълим марказлари хорижда фаол очилмоқда. Бундай марказлар аллақачон тўртта давлатда – Лаос, Хитой, Вьетнам ва Ўзбекистонда очилган. Марказлар Россия Таълим вазирлигининг рус тили ва маданиятини хорижда оммалаштириш бўйича кенг кўламли ишлари доирасида ташкил этилмоқда.