https://sputniknews.uz/20241031/toshkent-rossiya-pedagogika-universiteti-filial-46408405.html
Тошкентда Россия давлат педагогика университети филиалининг янги кампуси очилди
Тошкентда Россия давлат педагогика университети филиалининг янги кампуси очилди
Sputnik Ўзбекистон
Дмитрий Чернишенко: рус тили мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш имконини беради. 31.10.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-10-31T18:03+0500
2024-10-31T18:03+0500
2024-10-31T18:03+0500
жамият
ўзбекистон
россия
таълим
отм
талабалар
ўқитувчилар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/1f/46407731_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_3e2db61f54a658ed4285aa6a49f7f71b.jpg
ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Тошкентда Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети филиалининг янги кампуси очилиши бўлиб ўтди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.Очилиш маросимида сўзга чиққан Россия Федерацияси бош вазири ўринбосари Дмитрий Чернишенко “филиалда кейинчалик фарзандларимизга таълим берадиган ўқитувчилар тайёрланади, бу биз киритган энг муҳим инвестициядир”, деб айтди.Айтилишича, ҳозирда филиалда 1,1 мингдан ортиқ талаба таҳсил олмоқда. Яқин келажакда уларнинг сонини янада ошириш режалаштирилган.Бош вазир ўринбосари бугунги кунда Ўзбекистонда Россиянинг етакчи олий ўқув юртларининг 14 та филиали фаолият юритаётганини таъкидлади.Россия таълим вазирининг қайд этишича, Россия Федерацияси ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашда икки давлат ўқитувчилари ва талабалари ўртасидаги ҳамкорлик муҳим аҳамиятга эга. Республика яқин ва узоқ хориж мамлакатлари орасида Россия университетларида талабалар сони бўйича етакчи ўринни эгаллайди - қарийб 53 минг киши.Шунингдек, ташриф давомида Россиянинг гуманитар лойиҳаларида иштирок этаётган ўқитувчилар билан учрашув бўлиб ўтди. Йиғилишда ўқитувчилар, масалан, “Малыш” (Кичкинтой) ва “Класс!” (Зўр)лойиҳалари доирасида Ўзбекистон ва Россия таълим муассасалари ўртасида амалиёт ўташни таклиф қилишди.
https://sputniknews.uz/20241031/toshkent-dmitriy-chernishenko-aleksey-chekunov-tashrif-46401461.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/1f/46407731_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_38e4096002d6c2ff3067b9f0133888eb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, россия, таълим, отм, талабалар, ўқитувчилар
жамият, ўзбекистон, россия, таълим, отм, талабалар, ўқитувчилар
Тошкентда Россия давлат педагогика университети филиалининг янги кампуси очилди
Эксклюзив
Дмитрий Чернишенко: рус тили мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш имконини беради.
ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Тошкентда Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети филиалининг янги кампуси очилиши бўлиб ўтди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Очилиш маросимида сўзга чиққан Россия Федерацияси бош вазири ўринбосари Дмитрий Чернишенко “филиалда кейинчалик фарзандларимизга таълим берадиган ўқитувчилар тайёрланади, бу биз киритган энг муҳим инвестициядир”, деб айтди.
“Россия ва Ўзбекистон учун миллатлараро мулоқот тили бўлган рус тили мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш имконини беради”, — деди Чернишенко.
Айтилишича, ҳозирда филиалда 1,1 мингдан ортиқ талаба таҳсил олмоқда. Яқин келажакда уларнинг сонини янада ошириш режалаштирилган.
Бош вазир ўринбосари бугунги кунда Ўзбекистонда Россиянинг етакчи олий ўқув юртларининг 14 та филиали фаолият юритаётганини таъкидлади.
Россия таълим вазирининг қайд этишича, Россия Федерацияси ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашда икки давлат ўқитувчилари ва талабалари ўртасидаги ҳамкорлик муҳим аҳамиятга эга. Республика яқин ва узоқ хориж мамлакатлари орасида Россия университетларида талабалар сони бўйича етакчи ўринни эгаллайди - қарийб 53 минг киши.
Шунингдек, ташриф давомида Россиянинг гуманитар лойиҳаларида иштирок этаётган ўқитувчилар билан учрашув бўлиб ўтди. Йиғилишда ўқитувчилар, масалан, “Малыш” (Кичкинтой) ва “Класс!” (Зўр)лойиҳалари доирасида Ўзбекистон ва Россия таълим муассасалари ўртасида амалиёт ўташни таклиф қилишди.