https://sputniknews.uz/20241218/ozbekiston-fargona-rus-til-kabinet-jihozlash-47158521.html
Ўзбекистонда иккита рус тили кабинетлари жиҳозланади
Ўзбекистонда иккита рус тили кабинетлари жиҳозланади
Sputnik Ўзбекистон
“Хориждаги энг яхши рус мактаби” махсус номинациясида Фарғона вилоятидаги иккита мактаб жамоаси ғолиб бўлди. 18.12.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-12-18T13:08+0500
2024-12-18T13:08+0500
2024-12-18T13:08+0500
жамият
ўзбекистон
фарғона вилояти
мактаб
рус тили
танлов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0c/12/47157138_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_f763ed68193cb0717a92ed518da9c4c7.jpg
TOШКЕНТ, 18 дек — Sputnik. Фарғона вилоятидаги иккита мактаб рус тили кабинетларини жиҳозлаш сертификатларини қўлга киритди. Бу ҳақда "Евроосиё" (“Евразия”) автоном нотижорат ташкилоти (АНТ) маълум қилди. Ташкилот Москвада бўлиб ўтган “Хориждаги энг яхши рус мактаби” IV халқаро танлови ғолибларини эълон қилди. “Хориждаги энг яхши рус мактаби” махсус номинациясида Фарғона вилоятидаги иккита мактаб жамоаси ғолиб бўлди: Бундан ташқари, қирғизистонлик рус тили ва адабиёти ўқитувчиси Олга Де махсус номинация бўйича “Хориждаги энг яхши рус тили ўқитувчиси” халқаро танлови ғолиби бўлди. Тақдирлаш маросими Москвада бўлиб ўтди. Мусобақада жами 49 та давлатдан 1500 нафардан ортиқ ўқитувчи ва 286 та мактаб жамоаси иштирок этди. Уч босқичда ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларнинг услубий режалари ва ижодий ишланмаларини, мураккаб педагогик масалаларни ечишдаги маҳоратини баҳолади. Маълумот учун, "Евроосиё" (“Евразия”) автоном нотижорат ташкилоти миллатлараро мулоқотни ривожлантиришга қаратилган гуманитар лойиҳаларни амалга оширади. Унинг мақсади халқларнинг миллий ўзига хослигини сақлаб қолган ҳолда постсовет ҳудудида интеграция жараёнларини кучайтиришдан иборат. Ташкилотнинг асосий йўналишларидан бири мактаб ўқувчилари, талабалар ва ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлашдир. Лойиҳалар орасида таълим дастурлари, алмашинувлар, йирик давлат ва хусусий юқори технологияли компанияларда стажировка ўташ, медиа-мактаб мавжуд. "Евроосиё" лойиҳаси, шунингдек, мактаб ва университет ўқитувчилари учун профессионал платформалар ва форумлар, журналистлар ва блогерлар учун грантлар, маҳсулотларни сотиш ва тадбиркорлар учун ҳамкорлар топиш бўйича бизнес миссиялар, тарих ва маданиятни сақлаш соҳасидаги лойиҳаларни қўллаб-қувватлашни ўз ичига олади.
ўзбекистон
фарғона вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0c/12/47157138_77:0:1214:853_1920x0_80_0_0_8db81a1bc5b430b225d2d1a365a789ca.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, фарғона вилояти, мактаб, рус тили, танлов
жамият, ўзбекистон, фарғона вилояти, мактаб, рус тили, танлов
Ўзбекистонда иккита рус тили кабинетлари жиҳозланади
“Хориждаги энг яхши рус мактаби” махсус номинациясида Фарғона вилоятидаги иккита мактаб жамоаси ғолиб бўлди.
TOШКЕНТ, 18 дек — Sputnik. Фарғона вилоятидаги иккита мактаб рус тили кабинетларини жиҳозлаш сертификатларини қўлга киритди. Бу ҳақда "Евроосиё" (“Евразия”) автоном нотижорат ташкилоти (АНТ) маълум қилди.
Ташкилот Москвада бўлиб ўтган “Хориждаги энг яхши рус мактаби” IV халқаро танлови ғолибларини эълон қилди. “Хориждаги энг яхши рус мактаби” махсус номинациясида Фарғона вилоятидаги иккита мактаб жамоаси ғолиб бўлди:
Қува туманидаги 48-умумтаълим мактаби;
Ёзёвон шаҳридаги 40-умумтаълим мактаби.
Бундан ташқари, қирғизистонлик рус тили ва адабиёти ўқитувчиси Олга Де махсус номинация бўйича “Хориждаги энг яхши рус тили ўқитувчиси” халқаро танлови ғолиби бўлди.
“Рус тили бизнинг Евроосиё маданий маконини бирлаштирувчи ва сақлайдиган муҳим бўғиндир. У халқларимизнинг умумий келажаги учун пойдевор бўлиб, тинчликпарварлик миссиясини ўз зиммасига олади. Айнан рус тили туфайли турли миллатлар, маданий анъаналар ва диний қарашларга мансуб одамлар эркин мулоқот қилиш, бир-бирини тушуниш ва ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш учун ноёб имкониятга эга бўлишмоқда”,— деди Россия Давлат думаси депутати ва “Евроосиё” АНТ кенгаши раиси Алёна Аршинова.
Тақдирлаш маросими Москвада бўлиб ўтди. Мусобақада жами 49 та давлатдан 1500 нафардан ортиқ ўқитувчи ва 286 та мактаб жамоаси иштирок этди. Уч босқичда ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларнинг услубий режалари ва ижодий ишланмаларини, мураккаб педагогик масалаларни ечишдаги маҳоратини баҳолади.
Маълумот учун, "Евроосиё" (“Евразия”) автоном нотижорат ташкилоти миллатлараро мулоқотни ривожлантиришга қаратилган гуманитар лойиҳаларни амалга оширади. Унинг мақсади халқларнинг миллий ўзига хослигини сақлаб қолган ҳолда постсовет ҳудудида интеграция жараёнларини кучайтиришдан иборат.
Ташкилотнинг асосий йўналишларидан бири мактаб ўқувчилари, талабалар ва ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлашдир. Лойиҳалар орасида таълим дастурлари, алмашинувлар, йирик давлат ва хусусий юқори технологияли компанияларда стажировка ўташ, медиа-мактаб мавжуд.
"Евроосиё" лойиҳаси, шунингдек, мактаб ва университет ўқитувчилари учун профессионал платформалар ва форумлар, журналистлар ва блогерлар учун грантлар, маҳсулотларни сотиш ва тадбиркорлар учун ҳамкорлар топиш бўйича бизнес миссиялар, тарих ва маданиятни сақлаш соҳасидаги лойиҳаларни қўллаб-қувватлашни ўз ичига олади.