TOШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Эркинжон Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди, деб ёзмоқда президент матбуот котиби Шерзод Асадов ўзининг Telegram-каналида.
“Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Эркинжон Оқбутаевич Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди”, — дейилади хабарда.
Бош вазир матбуот котибига кўра, бугун Халқ депутатлари Сирдарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда бош вазир Абдулла Арипов иштирок этди.
Эркинжон Турдимов
© Пресс-служба Премьер-министра
"Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонларига асосан Турдимов Эркинжон Оқбўтаевич Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди", — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябрь ойида Турдимов Самарқанд вилояти ҳокими лавозимидан озод этилгани маълум қилинганди. У президент фармони билан бошқа ишга ўтган. Шу йилнинг январь ойида Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев лавозимидан озод этилди.