Эркинжон Турдимов Самарқанд вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди

© Фото: хокимият Самаркандской областиЭркинжон Турдимов
Эркинжон Турдимов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.11.2024
Oбуна бўлиш
Президент фаромони билан Ҳисоб палатаси раиси Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
TOШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Самарқанд вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди, дея хабар берди президент матбуот котиби Шерзод Асадов ўзининг Telegram-каналида.
Қайд этилишича, президент фармони билан Эркинжон Турдимов бошқа ишга ўтган. Унинг ўрнига Ҳисоб палатаси раиси лавозимида ишлаб келган Адиз Бобоев ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
“Ўзбекистон президентининг тегишли фармонлари билан Эркинжон Оқбутаевич Турдимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Самарқанд вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди. Ҳисоб палатаси раиси лавозимида ишлаб келган Адиз Музафарович Бобоев Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди”, — дейилади хабарда.
Маълумот учун, Турдимов 1969 йил, Самарқанд вилоятида туғилган. Мутахассислиги: иқтисодчи. 2016 йилда “Меҳнат шуҳрати” ордени, 2024 йилда эса, “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан мукофотланган. Олий Мажлис Сенатида Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси аъзоси ҳисобланади. 2018 йилдан бери Самарқанд вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келган.
Бобоев шу йилнинг январь ойида Ҳисоб палатаси раиси лавозимига тайинланган эди. У 1972 йил Бухоро вилоятида туғилган. 1993 йил Тошкент халқ хўжалиги институтини “Иқтисодий ва ижтимоий режалаштириш” мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Янгиликлар лентаси
0