https://sputniknews.uz/20250116/sirdaryo-viloyat-hokim-lavozim-ozod-47581183.html
Сирдарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди
Сирдарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди
Sputnik Ўзбекистон
16 та туман ва шаҳар ҳокимларига ҳайфсан эълон қилинди. 16.01.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-01-16T16:00+0500
2025-01-16T16:00+0500
2025-01-16T16:00+0500
ўзбекистон
сирдарё
шавкат мирзиёев
ҳоким
ҳайфсан
инвестиция
сиёсат
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/1a/30276505_0:0:1281:721_1920x0_80_0_0_c6806cb14858ede4189c736c1cb30de8.jpg
ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди, деб ёзмоқда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов ўзининг Telegram-каналида.Тошкентда президент Шавкат Мирзиёев раислигида инвестицияларни кенг жалб этиш ва экспортни ошириш борасидаги ишлар натижадорлиги ҳамда келгусидаги асосий вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.Унда айрим туман ҳокимлари инвестиция ва экспорт масаласини ўз ҳолига ташлаб қўйгани қайд этилди.Ўтган йили Беруний, Қораўзак, Қўнғирот, Пешку, Янгиобод, Қамаши, Хонқа, Шовот туманларида инвестиция 15 миллион долларга ҳам етмади. Ромитан, Деҳқонобод, Миришкор, Чироқчи, Нарпай, Нуробод ва Гулистон туманлари, Оҳангарон шаҳрида экспорт камайган.Ушбу 16 та туман ва шаҳар ҳокимларига ҳайфсан эълон қилинди.Эндиликда инвестиция бўйича янги назорат тизими бўлиши белгиланди.Мутасаддилар тинмай ҳудудларга бориши, тадбиркорлар билан учрашиши, масаласини жойида ҳал қилиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.
ўзбекистон
сирдарё
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/1a/30276505_49:0:1186:853_1920x0_80_0_0_c7b20e77259c3270ede8df231300094d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, сирдарё, шавкат мирзиёев, ҳоким, ҳайфсан, инвестиция, сиёсат
ўзбекистон, сирдарё, шавкат мирзиёев, ҳоким, ҳайфсан, инвестиция, сиёсат
Сирдарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди
16 та туман ва шаҳар ҳокимларига ҳайфсан эълон қилинди.
ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди, деб ёзмоқда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов ўзининг
Telegram-каналида. Тошкентда президент Шавкат Мирзиёев раислигида инвестицияларни кенг жалб этиш ва экспортни ошириш борасидаги ишлар натижадорлиги ҳамда келгусидаги асосий вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Унда айрим туман ҳокимлари инвестиция ва экспорт масаласини ўз ҳолига ташлаб қўйгани қайд этилди.
Ўтган йили Беруний, Қораўзак, Қўнғирот, Пешку, Янгиобод, Қамаши, Хонқа, Шовот туманларида инвестиция 15 миллион долларга ҳам етмади. Ромитан, Деҳқонобод, Миришкор, Чироқчи, Нарпай, Нуробод ва Гулистон туманлари, Оҳангарон шаҳрида экспорт камайган.
Ушбу 16 та туман ва шаҳар ҳокимларига ҳайфсан эълон қилинди.
“Ҳудудида инвестицияларни жалб қилиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва бошқа йўналишлардаги фаолиятда жиддий камчиликларга йўл қўйгани учун Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев лавозимидан озод этилди”, — дейилади хабарда.
Эндиликда инвестиция бўйича янги назорат тизими бўлиши белгиланди.
“Бунда Бош вазир бу йилги 42 миллиард доллар хорижий инвестиция бўйича ойма-ой режани тасдиқлайди, вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари, тармоқ раҳбарлари ҳафтада икки кун инвестиция билан шуғулланади”, — дея қайд этилган хабарда.
Мутасаддилар тинмай ҳудудларга бориши, тадбиркорлар билан учрашиши, масаласини жойида ҳал қилиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.