Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия қўшинлари ДХРдаги иккита қишлоқни озод қилди

“Шарқ” гуруҳи Времевкани, “Марказ” гуруҳи эса Петропавловкани озод қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Россия қўшинлари ДХРнинг Петропавловка ва Времевка қишлоқларини назорат остига олди, деб хабар қилди Россия Мудофаа вазирлиги.
“Шарқ” кучлар гуруҳининг бўлинмалари душман мудофааси тубига юришни давом эттирди ва Донецк Халқ Республикасининг Времевка аҳоли пунктини озод қилди”, — дейилади хабарда.
Мудофаа вазирлигига кўра, Узоқ Шарқ жангчилари Украина Қуролли кучларининг 110-механизациялашган бригадаси бўлинмаларининг тайёрланган мустаҳкам ҳудудини бузиб, қишлоқдаги 600 га яқин биноларни тозалашди. Улар Партизанская кўчасидаги бинолардан бирида Россия байроғини кўтаришди.
Бундан ташқари, гуруҳ Константинопол ва Великая Новоселка ҳудудларида Украина Қуролли кучларининг механизациялашган ва ҳаво ҳужуми бригадаларини мағлуб этди.
Украина армияси ушбу жангларда:
тахминан 135 аскар;
иккита зирҳли жанговар машина;
учта автомобиль;
Ғарбда ишлаб чиқарилган бешта дала артиллерия қуролларини йўқотди.
Ўқ-дорилар омбори ҳам йўқ қилинди.

“Марказ” гуруҳи Петропавловка қишлоғини озод қилди, - дея қўшимча қилди Мудофаа вазирлиги.

“Марказ” жангчилари Петровка, Дзержинск, Солений, Петропавловка, Песчаное, Нововасилевка ва Славянка ҳудудларида Украина Қуролли кучларининг еттита механизациялашган бригадаларини ҳам мағлуб этишди.
Украина Қуролли кучларининг гуруҳ жавобгарлиги зонасидаги кунлик йўқотишлари:
тахминан 585 нафар ҳалок бўлган ва яраланганлар;
учта зирҳли жанговар машина;
тўртта автомобиль;
тўртта артиллерия қуроллари.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Бир кечада Украинанинг 46 та дрони йўқ қилинди