ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Россия қўшинлари ДХРнинг Шевченко қишлоғини назоратга олди, деб хабар берди Россия Мудофаа вазирлиги.
“Қатъий ҳаракатлар натижасида “Марказ” қўшинлар гуруҳи бўлинмалари Донецк Халқ Республикасининг Шевченко қишлоғини озод қилди”, — дейилади хабарда.
Шевченко — Кураховодан саккиз километр шимоли-ғарбда жойлашган қишлоқ. 6 январь куни озод қилинган Кураховони ўқлардан ҳимоя қилиш учун уни назоратга олиш керак эди. Энди рус қўшинлари ДХРнинг ғарбий чегарасигача олдинга силжиши мумкин.
Шу билан бирга, “Марказ” жангчилари Срибное, Алексеевка, Гришино ва Белицкий ҳудудларида тўртта Украина бригадаларининг бўлинмаларини мағлуб этишди.