ТОШКЕНТ, 4 янв — Sputnik. Россия қўшинлари ЛХРдаги Надия қишлоғини назорат остига олди, деб хабар берди Россия Мудофаа вазирлиги.
“Ғарб” қўшинлар гуруҳи бўлинмалари муваффақиятли ҳужум ҳаракатлари натижасида Луганск Халқ Республикасининг Надия аҳоли пунктини озод қилди”, — дейилади хабарда.
Бундан ташқари, “Ғарб” жангчилари Харьков вилоятидаги Двуречная, Глушковка, Ивановка, Загризово ва Зелений Гай ҳудудларида, ДХРдаги Торское ва Серебрянский ўрмон хўжалиги ҳудудида бешта Украина бригадаси бўлинмаларини мағлуб этишди, шунингдек, битта қарши ҳужумни қайтаришди.