https://sputniknews.uz/20250103/garb-ukraina-qk-mudofaasi-tashqi-razvedka-xizmati-47425269.html
Ғарб Украина ҚК мудофааси барбод бўлишини истисно этмаяпти — Ташқи разведка хизмати
Ғарб Украина ҚК мудофааси барбод бўлишини истисно этмаяпти — Ташқи разведка хизмати
Sputnik Ўзбекистон
Ғарб Украина ҚК мудофааси барбод бўлишини истисно этмаяпти — Ташқи разведка хизмати
2025-01-03T13:56+0500
2025-01-03T13:56+0500
2025-01-03T13:56+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
россия
украина
ғарб
ақш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/0f/45208258_0:0:768:432_1920x0_80_0_0_ebacdfaaa6e3151dc7c591410d22155e.jpg
ТОШКЕНТ, 3 янв — Sputnik. Ғарб Украина Қуролли кучлари мудофааси яқин орада барбод бўлишини истисно этмаяпти, деб хабар берди Россия Ташқи разведка хизмати матбуот бюроси.Разведка расмийларининг таъкидлашича, Жо Байденнинг кетаётган маъмурияти бундай сценарийнинг олдини олишга интилмоқда ва янада мураккаб қуроллар, жумладан, узоқ масофали ракета тизимларини етказиб беришга эътибор қаратмоқда. Аммо Оқ уй фронтни барқарорлаштириш учун логистик ёрдамнинг ўзи етарли эмаслигини тан олади.Қўшимча қилинишича, Украинага қўшни давлатлар аллақачон украиналик қочқинларнинг янги тўлқинларини қабул қилишга яширинча тайёргарлик кўрмоқда.Украинада 2022 йил 24 февралдан ҳарбий ҳолат режими жорий этилди, эртаси куни Владимир Зеленский умумий сафарбарлик тўғрисидаги фармонни имзолади. 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркакларга мамлакатдан чиқиб кетиш тақиқланади. Чақирув варақалари турли жойларда топширилиши мумкин: кўчаларда, ёқилғи қуйиш шохобчаларида ёки кафеларда. Шу билан бирга, хавфсизлик кучлари ва ҳарбийлар чақирилувчиларга қарши рейдлар ўтказади, кўпинча зўравонлик қўллайди.Украина оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, Украина Қуролли кучлари Бош штаби сафарбарлик тезлигидан норози, қўмондонлик эса шахсий таркибнинг ҳалокатли тақчиллигидан шикоят қилмоқда. Шу фонда Ғарбда сафарбарлик ёшини пасайтиришга борган сари тез-тез мурожаатлар бўлмоқда. АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Вашингтон ва унинг иттифоқчилари Украина Қуролли Кучлари сафига 18 ёшдан 25 ёшгача бўлган эркакларни жалб қилиш зарурати тўғрисида ҳамфикр эканини маълум қилди. Ҳозирча Киев режими бу борада расмий қарор қабул қилмаган.
https://sputniknews.uz/20250102/rossiya-havo-hujumidan-mudofaa-tizimlari-ukraina-qiruvchisi-47421508.html
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/0f/45208258_97:0:673:432_1920x0_80_0_0_0bf5c9676e0ee0b38f40c8c2075940c5.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ғарб украина қк ташқи разведка хизмати
ғарб украина қк ташқи разведка хизмати
Ғарб Украина ҚК мудофааси барбод бўлишини истисно этмаяпти — Ташқи разведка хизмати
Ташқи разведка хизмати олган маълумотларга кўра, Ғарб сиёсий элиталари Украина армиясининг Россия Қуролли кучлари ҳужумига дош бериш қобилиятининг пасайишини хавотир билан қайд этишмоқда
ТОШКЕНТ, 3 янв — Sputnik. Ғарб Украина Қуролли кучлари мудофааси яқин орада барбод бўлишини истисно этмаяпти, деб
хабар берди Россия Ташқи разведка хизмати матбуот бюроси.
“Ташқи разведка хизмати олган маълумотларга кўра, Ғарб сиёсий элиталари Украина армиясининг Россия Қуролли кучлари ҳужумига дош бериш қобилиятининг пасайишини хавотир билан қайд этишмоқда”, - дейилади релизда.
Разведка расмийларининг таъкидлашича, Жо Байденнинг кетаётган маъмурияти бундай сценарийнинг олдини олишга интилмоқда ва янада мураккаб қуроллар, жумладан, узоқ масофали ракета тизимларини етказиб беришга эътибор қаратмоқда. Аммо Оқ уй фронтни барқарорлаштириш учун логистик ёрдамнинг ўзи етарли эмаслигини тан олади.
“Вашингтон “президент” В. Зеленскийдан сафарбарликка чақирув ёшини зудлик билан туширишни талаб қилди. Тегишли қарор Киевда аллақачон тайёрланган ва яқин орада қабул қилинади”, - дейилади ҳужжатда.
Қўшимча қилинишича, Украинага қўшни давлатлар аллақачон украиналик қочқинларнинг янги тўлқинларини қабул қилишга яширинча тайёргарлик кўрмоқда.
“Ғарб Россия учун можаро экзистенциал хусусиятга эга эканлигини ва у чекинмаслигини билади. Бошиданоқ Киевнинг музокаралардан бош тортиши украиналикларни гўшт майдалагичга солиш билан тенг экани аниқ эди. Зеленский эса доимий равишда Украина халқини йўқ қилиш йўлидан бормоқда”, - дея хулоса қилди разведка хизмати.
Украинада 2022 йил 24 февралдан ҳарбий ҳолат режими жорий этилди, эртаси куни Владимир Зеленский умумий сафарбарлик тўғрисидаги фармонни имзолади. 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркакларга мамлакатдан чиқиб кетиш тақиқланади. Чақирув варақалари турли жойларда топширилиши мумкин: кўчаларда, ёқилғи қуйиш шохобчаларида ёки кафеларда. Шу билан бирга, хавфсизлик кучлари ва ҳарбийлар чақирилувчиларга қарши рейдлар ўтказади, кўпинча зўравонлик қўллайди.
Украина оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, Украина Қуролли кучлари Бош штаби сафарбарлик тезлигидан норози, қўмондонлик эса шахсий таркибнинг ҳалокатли тақчиллигидан шикоят қилмоқда. Шу фонда Ғарбда сафарбарлик ёшини пасайтиришга борган сари тез-тез мурожаатлар бўлмоқда. АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Вашингтон ва унинг иттифоқчилари Украина Қуролли Кучлари сафига 18 ёшдан 25 ёшгача бўлган эркакларни жалб қилиш зарурати тўғрисида ҳамфикр эканини маълум қилди. Ҳозирча Киев режими бу борада расмий қарор қабул қилмаган.