ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. “Жанубий” қўшинлар гуруҳи бўлинмалари ДХРнинг Островский аҳоли пунктини назорат остига олди, деб хабар қилди Россия Мудофаа вазирлиги.
“Жанубий” қўшинлар гуруҳи бўлинмаларининг қатъий ҳаракатлари натижасида Донецк Халқ Республикасининг Островский аҳоли пункти озод қилинди”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, ДХРдаги Зализнянский, Орехово-Василевка, Часов Яр, Курахово, Северск ва ЛХРдаги Белогоровка ҳудудларида еттита Украина бригадалари тузилмалари мағлуб этилди.