Газ қазиб олиш кўпайтирилади — президент йиғилиш ўтказди

“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти раиси жорий йилда бажарилган ишлар ҳамда 2025 йилги устувор вазифалар тўғрисида ахборот берди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 20 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 19 декабрь куни газ қазиб олишнинг жорий ҳолати ва уни янада ошириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти раиси жорий йилда бажарилган ишлар ҳамда 2025 йилги устувор вазифалар тўғрисида ахборот берди.
Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание посвященное текущему состоянию и мерам по дальнейшему увеличению добычи газа
Таъкидланишича, замонавий технология олиб келиниб, 15 та янги истиқболли майдонда геология-қидирув ишлари бошланади. Сейсмик қидирув ҳудуди 6,5 минг квадрат километрга кенгайтирилади.
Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание посвященное текущему состоянию и мерам по дальнейшему увеличению добычи газа
Мутасаддиларга йирик хорижий компаниялар ва экспертларни жалб этган ҳолда, геологияни ривожлантириш ва янги конларни ўзлаштириш бўйича 2025 йил учун дастур ишлаб чиқиш топширилди. Келгуси йилда ишлаб чиқариш ва геология-қидирув лойиҳаларини молиялаштириш учун халқаро манбалардан маблағ жалб қилиниши мўлжалланган.
Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание посвященное текущему состоянию и мерам по дальнейшему увеличению добычи газа
Давлат раҳбари соҳада инвестициялар, янги технологиялар билан бирга кадрлар масаласи муҳим эканини таъкидлади. Ўқитиш сифатини ошириб, замонавий мутахассислар тайёрлаш, чет элда ишлаётган малакали ватандошларни таклиф этиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Бу йил қишда истеъмолчиларга 21 млрд куб метр газ етказиб берилади