https://sputniknews.uz/20241115/bu-yil-qishda-istemolchilarga-21-mlrd-kub-metr-gaz-etkazib-beriladi-46644950.html
Бу йил қишда истеъмолчиларга 21 млрд куб метр газ етказиб берилади
Бу йил қишда истеъмолчиларга 21 млрд куб метр газ етказиб берилади
Sputnik Ўзбекистон
Президент ҳузурида куз-қиш мавсумида газ таъминотига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. 15.11.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-11-15T18:46+0500
2024-11-15T18:46+0500
2024-11-15T19:10+0500
президент
шавкат мирзиёев
газ
электр энергияси
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0b/0f/46626732_0:66:1280:786_1920x0_80_0_0_ada0e9b91fc256ad73c3e4654f974214.jpg
ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтган мажлисда келаётган куз-қиш мавсумида аҳолини ва иқтисодиёт тармоқларини энергия билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.Ижтимоий муассасалар ва корхоналарни энергия билан узлуксиз таъминлаш учун алоҳида захира инобатга олинган. Табиий газни иссиқлик электр станциялари, кимё ва металлургия корхоналари, газ қуйиш шохобчаларига манзилли етказиш бўйича тизим ташкил этилган.Шунингдек, тармоқларда газ ҳисоби ва назорати бўйича йўқотишларни янада камайтириш мумкинлиги таъкидланди. Андижон, Навоий ва Тошкент вилоятларида газни тежаш бўйича аниқланган имкониятларни бошқа ҳудудларда ҳам амалга ошириш вазифаси қўйилди.
https://sputniknews.uz/20241007/russia-uzbekistan-gaz-46003610.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0b/0f/46626732_72:0:1208:852_1920x0_80_0_0_934a85faa91a707ed248bfc45c77d21f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
президент, шавкат мирзиёев, газ, электр энергияси, жамият
президент, шавкат мирзиёев, газ, электр энергияси, жамият
Бу йил қишда истеъмолчиларга 21 млрд куб метр газ етказиб берилади
18:46 15.11.2024 (янгиланди: 19:10 15.11.2024) Президент ҳузурида куз-қиш мавсумида газ таъминотига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтган мажлисда келаётган куз-қиш мавсумида аҳолини ва иқтисодиёт тармоқларини энергия билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Хусусан, бу йилги қиш мавсумида истеъмолчиларга 21 миллиард куб метр газ етказиб бериш ҳисоб-китоб қилингани таъкидланди. Шунингдек, ҳаво кескин совиб кетганда газ истеъмоли ошиши ҳам қайд этилди.
Ижтимоий муассасалар ва корхоналарни энергия билан узлуксиз таъминлаш учун алоҳида захира инобатга олинган. Табиий газни иссиқлик электр станциялари, кимё ва металлургия корхоналари, газ қуйиш шохобчаларига манзилли етказиш бўйича тизим ташкил этилган.
Шунингдек, тармоқларда газ ҳисоби ва назорати бўйича йўқотишларни янада камайтириш мумкинлиги таъкидланди.
Андижон, Навоий ва Тошкент вилоятларида газни тежаш бўйича аниқланган имкониятларни бошқа ҳудудларда ҳам амалга ошириш вазифаси қўйилди.